Иско финал олдидан қандай фикрда?
27 мая 2025 21:55
Новости
Иско финал олдидан қандай фикрда?
28 майдан 29 майга ўтар кечаси Европа Конференциялар лигаси финали доирасида "Челси" ҳамда "Бетис" жамоалари ўзаро куч синашади.
Ушбу учрашувдан олдин "Бетис" футболчиси Иско ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Бетис"даги қандай йўқ сифат "Челси"да бор?
- Яхши савол... Энг асосийси - катта пул. "Бетис"да эса катта шижоат бор. Бу ўйин орқали биз тарих ёзишни истаймиз.
Финалга чиқар экансан, ўйиндаги энг ёрқин ҳиссиётларингни кўп ўйларкансан. Бироқ концентрацияни ушлаб қолиш керак. Бизни жуда оғир ўйин кутиб турибди.
"Бетис" учун бу илк еврокубоклар соврини бўлиши мумкин. Сардор сифатида бу совринни кўтариш мен учун жуда муҳим, - деди Иско.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии