RU

Последние новости

15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  0 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  16 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  3 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  21 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0

Ишсиз қолган Микляев Лаудруп ва Слуцкийни ортда қолдирди Новости

Ишсиз қолган Микляев Лаудруп ва Слуцкийни ортда қолдирди

Жаҳон клублари рейтинги расмий веб-сайтида бутун дунё футбол мураббийлари рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде 14888 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўрин "Атлетико" устози Диего Симеонега тегишли. Учинчи ўринни эса Бразилиянинг "Гремио" клуби устози Ренато Гаучо 13474 очко билан банд этган. 

Бу рўйхатдан икки нафар ўзбекистонлик мураббий ҳам жой олган. Булар - Андрей Микляев ва Рўзиқўл Бердиев. Баҳорда "Локомотив" ва "Насаф" Осиё чемпионлар лигасида иштирок этгани боис рейтинг тузувчилар ушбу мураббийларни рўйхатга қўшишган.

Қизиғи шундаки, ҳозирча ишсиз юрган Андрей Микляев жаҳон мураббийлари рейтингида 568-ўринни эгаллаб турибди. Ҳамда Микляев рейтингда Паулу Бенту, Андрей Тихонов, Олег Коннонов, Микаэль Лаудруп каби ҳамкасбларини ортда қолдирган.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бу борада 735-ўринда бормоқда ва Фабио Капелло, Дмитрий Аленичев каби мураббийлардан кўпроқ очко жамғарган. Осиёда юқори учликни Чой Канг Хи, Жорже Жезус ва Ким До Хун эгаллаб туришибди.  

Жаҳон мураббийлари рейтинги

1. Эрнесто Вальверде ("Барселона") - 14888
2. Диего Симеоне ("Атлетико") - 14108
3. Ренато Гаучо ("Гремио") - 13474
4. Зинедин Зидан ("Реал", собиқ) - 13242
5. Марсело Гальярдо ("Ривер Плейт") - 13121
6. Массимилиано Аллегри ("Ювентус") - 12565
7. Юпп Хайнкесс ("Бавария", собиқ) - 10872
8. Юрген Клопп ("Ливерпуль") - 10624
9. Ариел Холан ("Индепендьенте") - 10616
10. Гильермо Баррос Шелотта (Бока Хуниорс) - 10076
...
...
...
24. Чой Канг Хи ("Чонбук Моторс") - 7250
31. Жорже Жезус ("Али Ҳилол") - 6641
54. Ким До Хун ("Ульсан Хюндай") - 5483
...
...
...
568. Андрей Микляев ("Локомотив", собиқ) - 784
584. Паулу Бенту ("Чонгкин Лифай", собиқ) - 738
593. Андрей Тихонов ("Крилья Советов", собиқ) - 714
599. Олег Коннонов ("Арсенал" Тула) - 697
600. Микаэль Лаудруп ("Ал Райан", собиқ) - 696
653. Леонид Слуцкий ("Витесс") - 571
...
...
...
735. Рўзиқул Бердиев ("Насаф") - 422
740. Фабио Капелло ("Жиангсу", собиқ) - 418
766. Аурелио Андреаццоли ("Эмполи") - 364
812. Дмитрий Аленичев ("Енисей") - 319

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика