Исак йил сўнгигача сафдан чиқди
18 окт 2022 16:47
Новости
Исак йил сўнгигача сафдан чиқди
"Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак катта эҳтимол билан Қатардаги ЖЧгача майдонга тушмайди.
"Ньюкасл" Исакни ўтган ёзда "Реал Сосьедад"дан 63 миллион фунт стерлингга сотиб олиб, трансфер рекордини янгилаган эди. Ўшандан бери Александер бор-йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Исак 17 сентябрдан буён майдонга тушмаяпти, Александер эса яқинда машғулотларда сонидан олган жароҳатини қайталаб олди, деб ёзади "Daily Mail".
Исак энди ЖЧ-2022гача бўлган ўйинларда иштирок этмайди. Швеция терма жамоаси Қатардаги турнирга чиқа олмагани учун 23 ёшли ҳужумчи декабрь ойида яна футбол ўйнай олади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии