RU

Последние новости

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  5 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

Ироқ U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши минглаб мухлислар қуршовида ўйнаш? Биз айнан шуни истаймиз" Новости

Ироқ U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши минглаб мухлислар қуршовида ўйнаш? Биз айнан шуни истаймиз"

U-23 Осиё Кубоги "B" гуруҳи 3-тури доирасидаги Ироқ U-23 — Кувайт U-23 ўйини 3:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиндан сўнг Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп қатнашди. Мураббий матбуот анжумани давомида Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида ҳам гапирди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Албатта, биз ҳозир бахтлимиз. Гуруҳдан чиққанимиздан жуда мамнунмиз. Бугунги ғалаба ҳам ажойиб бўлди. Аммо бу ўйин шахсан мен учун жуда қийин бўлди. Ўйиннинг бошида мағлуб бўлаётгандик. Умуман олганда хурсандмиз. Охирги дақиқаларгача курашдик, ишондик ва ғалаба қозондик. Энди эса мезбон Ўзбекистон терма жамоаси билан баҳс олиб борамиз. Ўзбекистон биз учун жуда жиддий ва кучли рақиб. 

- Ўйинчига савол, Қувайт биринчи бўлиб гол урганда қандай ҳаёллар ўтди?

- Ғалабадан жуда хурсанд бўлдим. Кейинги босқичга чиққанимиздан бахтлиман. Бутун Қарши шаҳрига раҳмат айтаман. 

- Ўйиндан аввал фақатгина ғалаба сизларни қониқтирарди. Шу ҳақида гапирсангиз...

- Ҳамма ўйинчиларим баҳсдан олдин фақатгина ғалаба уларни кейинги босқичга олиб чиқишини билардилар. Шу билан бирга, биз Австралия ва Иордания термалари ўртасидаги ўйинни кузатиб бордик. Агарда улар 2:2 ҳисобини қайд этишганда биз кейинги босқичга чиқа олмасдик. Бироқ биз кимдир ғалаба қозонишига ишонгандик. Охирги қадам доим энг қийини бўлган. Сабаби, жамоамиз ижтимоий тармоқларда танқидларга учраганди. Аммо ўйинчиларимнинг сўнгги икки кунда ўзларига ишонаётганлари яққол кўринди. Битта гол ўтазиб юбориш кейин пенальти қабул қилиб олиш ва шундан сўнг 3:1 ҳисобида ғалаба қозониш жуда қийин иш.

- Кейинги рақибингиз Ўзбекистон. Уларнинг Қаршидаги ўйинларини томоша қиласизми?

- Албатта, дастлаб меҳмонхонага бораман ва шундан сўнг ўйинга қайтаман. Мен ўйинни стадионда туриб томоша қиламан. Ўзбекистон Қатар дарвозасига олтита гол урди ва ажойиб ўйин кўрсатди. Ўзаро ўйинимизга жуда кўп мухлис келади. Бу ҳақиқий футбол бўлади. Ўзбекистонга қарши минглаб мухлислар қуршовида ўйнаш? Биз айнан шуни истаймиз.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика