RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Иржи Ярошик: "Мен Саша Гейнрих билан яшаганман" Новости

Иржи Ярошик: "Мен Саша Гейнрих билан яшаганман"

Иржи Ярошик фаолиятидаги бўлиб ўтган воқеалар ҳақида гапириб берди.

- Фаолиятингизни қаерда давом эттиришни истайсиз?

- Менга Испания ёқиб қолди. Футболчи учун бу идеал мамлакат. Об-ҳаво, одамлар, кайфият, соғлом овқат - ҳаммаси супер. Яна икки йил ўйнаш ниятим бор - асосийси соғлиқ ва хоҳиш бор. Омадим келган, чунки "Алавес" сафида доимо асосий таркибда ўйнаганман, агар захирада бўлганимда хоҳиш ўзгача бўлар эди.


- Бошқа нарсалар билан шуғлулланмаслик учун "Алавес"даги маошингиз сизга етармиди?

- "Алавес"да кўп олмасдим, хатто "Спарта"дагидан икки баравар кам. Сегундада одамлар пул ишлаш учун эмас, футбол сифати учун ўйнарди. Олдинлари Испаниянинг ҳамма жойида яхши тўлашган, аммо сўнгги йилларда пул борасида муаммолар юзага келган.


- Болалигингизда Гарри Каспаров билан шахмат ўйнаганингиз ростми?

- "Спарта" мураббийи йиғинда шундай деган: "Сизлар аҳмоқсизлар, футболни фақат оёқ билан ўйнашмайди. Мияни ҳам ишлатиш керак". Гашек шахмат бўйича турнирлар уюўтириб турар эди. Каспаров эса Прагага келган ва "Спарта" футболчилари билан бир вақтнинг ўзида шахмат ўйнаши керак эди, аммо негадир ўхшамади. Менимча, Каспаров биз билан ўйнашдан қўрққан.

- "Спарта"да Петржела қўл остида ўйнагансиз. У қандай бўлган?

- Жуда қаттиққўл. У бақиришни, тажрибали футболчиларни сўкишни ёқтирарди, аммо негадир у мени тезда ёқтириб қолди. У менга шундай деган: "Агар ҳаракат қилсанг, мен сенга имкон бераман". Унинг шартини қабул қилдим. Авваллари "Спарта"да фақат ветеранлар ўйнаган, йигирма бир ёшгача ҳеч ким ўйнамас эди. Футболчилар ўн йил бирга ўйнаб, чемпионликни қўлга киритишар эди, таркибга кириш қийин бўлган. Жамоа худди армияга ўхшарди - мен катталарни бутсасини ювиб, тўларни машғулотга олиб келардим, дарвозаларни судрар эдим. Ҳозирги ёшларга бу ҳалақит қилмайди.

- Биринчи маошингиз қанча бўлган?

- "Спарта" билан 2 ёки 3 йиллик шартнома имзолаганимда 3 минг евро беришган ва асосий таркибда йигирма ўйинда майдонга тушсам яна 13 минг ваъда қилишган. Яхши шартлар, болалигимдан ўйнашни орзу қилган жамоамга чақиришганидан жуда хурсанд бўлиб, пул ҳақида ўйлаганман. Адашмасам, биринчи маошимдан ота-онамни кечки овқатга олиб борганман, қолганини отам ишлатиб юборган.


- Биринчи маротаба қачон Роосияга чақиришган?

- 2002 йилда терма жамоадан чақирув олганман, агент қўнғироқ қилган: "Спартак" билан келишиб олишимиз мумкин. Улар билан Чемпионлар лигасида ёмон қатнашмадик. Доимо "Спартак"ни ҳурмат қилганман, аммо ўшанда агентим билан ЦСКАни танлаганман. Россияга ўтганимдан сўнг, "Спартак" чемпион бўлишдан тўхтатди.

- Сиз ўйнаган энг паст ҳарорат?

- "Порту" билан Чемпионлар лигасида 14 даража совуқда ўйнаганмиз. Аммо русча қишга кўникиб қолганман, сизларнинг 10 даража совуғингиз, Прагадаги минус бирга ўхшайди. Совуқда эса қўёш чиқиши эса - умуман даҳшат.

- Шартномангизда ҳар қандай вақтда Прагага учиш учун бизнес-класс чипталари бўлиши ростми?

- Битимни охиригача ўқиганим йўқ, аммо Гинер шартномада бирор нарсани қўшиши шарт эмас. У айтганини бажаради. Мен ростдан ҳам Прагага учганман, аммо ЦСКАдаги биринчи ойларимда.

- Железноводскдаги йиғин қандай ўтган?

- Эрталаб ва кундузи оғирлаштирилган нимчалар билан югурганмиз, кейин квадрат ўйнаб, кечаси бассейнда шуғилланганмиз. Квадратда жамоадаги энг ёмон ўйинчи эдим, аммо яхши сузардим.

Қийин бўлган, аммо тез-тез йигитлар олдимга келиб хол-аҳвол сўраб туришар эди ва бу менга ёрдам берган. Мен ўзбек Саша Гейнрих билан яшаганман, у мени русча сўкишга ўргатган, Веня Мандрикин, Денис Попов ва Сергей Семак эса йиғиндан қайтганимизда Москвани айлантириб чиқишган. Чемпион бўлганимизда бутун жамоани Чешский домга таклиф қилганман, барча аёли, қиз ўртоғи билан келган.


- Чемпионлар лигаси-2004даги энг ғалати ҳикояни эслайсизми?

- Эсингиздами, гуруҳ босқичининг сўнгги турида Мемак ПСЖ дарвозасига учта гол урган. Чемионатдан сўнг кичик танаффус бўлди ва биз Чемпионлар лигасига тайёрланиш учун Мабелга йўл олдик. Раҳбариятга аёлларимизни олиб кетишни маслаҳат бердим. Беш-олти аёл борди. Шундан сўнг биз ПСЖни мағлуб этдик ва учинчи ўрин билан УЕФА Кубогига йўл олдик.

 - "Челси"да сизга ЦСКАдагидек маош беришгани ростми?

- Бироз кўпроқ бўлган. Менга "Эвертон"дан қизиқиш бор эди, аммо агент қўнғироқ қилиб, каминани "Челси" чақираётганини айтган. Уларга рад жавобини бериш қийин эди.

- "Челси" ўйнашни бошлаш, ЦСКАдагидан ҳам қийин бўлганми?

 - Албатта, мен инглизчани билмас эдим, Лондонда ЦСКАдагидек ҳеч ким менга энагалик қилмаган, фақат бир нарса яхши эди - янги жамоамизнинг янги ўйинчиларининг деярли барчасини танир эдим. Мен ҳар икки йилда янги клубга ўтиб, 40та исмни ёд оламан, Россияда эса отасининг исмини ҳам эслаб қолиш керак.

Лондонда луғат ёрдамида тилни ўрганишга ҳаракат қилганман, аммо бунга вақт кам эди. Ҳафтада икки ўйин, машғулотлар, уйга бориб дам олиш, у ерда ўзининг муаммолари.

- Лондонда яна нималар билан шуғуллангансиз?

- Уйимиз олдидаги дўкон ва ресторанга чиқар эдим. Янги жойларни топиш учун вақт бўлмаган. Смертин менга кўп ёрдам берган, доимо ёнимда бўлган. Петр Чех эса алоҳида шуғилланган. Лондонда кўпинча Смертин, унинг аёли ва Роман Абрамович билан суҳбатлашар эдим. У машғулотимизга келиб, мен билан футбол ҳақида гап сотарди.

- Моуриньо қайси жиҳати билан ҳайрон қолдирди?

- У мени "Порту"га чақирмоқчи бўланини тан олди, ўшанда "Спарта"да ўйнар эдим. "Порту"га қарши ўйинда гол уриб, голли пас берганман. Аммо ўшанда менинг трансферим учун уларда пул етишмаган.

Моуриньо "Челси"да асосий таркибни ўзгартирмас эди, шу сабабли йиллаб захирада ўтиришга тўғри келарди, аммо мен буни истамадим.

- "Бирмингем" мураббийи Стив Брюс бир куни кийиниш хонасида сизга сув тўла идиш отган экан. Яна қайси мураббийлар сизга жаҳл қилган?

- Икки йил Либерецнинг "Словани"да ижарада ўйнаганман. У ерда ҳужум ва ярим ҳимояда тўп тепдим. Бир маротаба "Слован" мураббийи менга бир савол берган: "Спарта"га қайтишни истайсанми?" - "Хоҳлайман". Ўшандан сўнг ўйнаганим йўқ. Жуда алам қилган. Сўнгги ўйинда ҳам мени захирада олиб қолди, аммо 70 дақиқаларда шуғилланишга юборди, лекин барибир ўйинга тушганим йўқ. Кийиниш хонасида аламда столни синдириб ташладим.

- Лондондан сўнг Бирмингем қандай кўринди?

- У ерда мен билан "Астон Вилла"даги Милон Барош ва дўстим Мартин Латка бирга эди. Бир куни гитара билан машғулотларда чарчаган инглиз ўқитувчиси олдимизга келиб шундай деди: "Чалинглар!" - "Ўзинг чал". Қисқаси, у икки соат гитара чалди ва биз бу учун хатто пул ҳам тўладик.

- Англия ва Шотландияда ўтган уч йилдаги таасуротларингиз?


- Стадионлардаги суператмосфера - меҳмондаги ўйин олди машғулотларда мен тўхтамасдан югурар эдим, чунки икки метр нарида мухлислар бир нималар деб бақирарди. Шотланд футболи эса 20 йил олдинги Англия футболини эсга солар эди: чет элликлар кам, қўпол, курашларга бой футбол. Биз кўпинчи дербида "Рейнжерс"га мағлуб бўлар эдик, аммо улар бошқа ўйинларда кўп очко йўқотишарди, шу сабабли биз икки маротаба чемпион бўлдик, кейин эса хатто Чемпионлар лигаси гуруҳидан ҳам чиқдик. Менимча, мен "Селтик"нинг сўнгги кучли таркибида ўйнаганман.

- Глазгода ким билан дўст бўлгансиз?

- Ян Веннегор оф Хесселинг - яхши дўст. Қизларимиз ҳам дўст бўлишган. Қизиқ воқеа бўлган: "Селтик" футболкасини харид қилаётган мухлислар футболкадаги ҳар бир харф учун мухлислар 20 пенс тўлаган, Яннинг фамилияси эса 20 харфдан иборат! Натижада ҳеч ким унинг футболкасини олмаган.

- Самара ёки Москвада Рейж Роверда юрганмисиз?

- Менга шундай дейишган: "Сенга Мерседес берамиз, аммо ҳозирча автомобил турадиган жой излаяпмиз". Кейин менга Мерседес олиб келишди, аммо янги эмас. Мен тез юришни ёқтирар эдим. Кечаси Ватутинкадан уйга қайтаётганимда соатига 150 км. тезликда юрганман.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика