RU

Последние новости

23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  0 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  115 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0

Ирим омад манбаи…ми Новости

Ирим омад манбаи…ми

Ҳозирги замон руҳшуносларининг фикрича, футболчилик - ирим-сиримларга энг мойил касблардан бири экан.

Бунга қўшилмасликнинг имкони ҳам йўқдай. Зеро, футбол вакиллари биз учун ўта ғайритабиий бўлган нарсаларга ҳам ишонаверишади: кимдир пайпоғини умуман ювмаса, яна кимдир ғалабали ўйиндан кейин бутсасини тозаламайди. Уларнинг фикрича, бу ирим кейинги баҳсларда омад келтирармиш. Юқоридаги мисоллар аксарият футболчиларга хос. Лекин баъзи бир чарм тўп усталарида шундай «шахсий» иримлар борки, ҳайрон қоласан, киши. Қуйида футбол оламидаги энг ғайритабиий иримлар ва уларнинг соҳиблари ҳақида сўз боради.

1. Криштиану Роналду

Аксарият TOП-рўйхатларда бўлгани каби, иримчилар сафини ҳам барча танийдиган Криштиану Роналду очиб беради. Чунончи, Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаларининг ҳужумчисида шундай бир антиқа одат бор - у ўйин арафасидаги машғулотлар вақтида ҳеч қачон дарвозани нишонга олмайди. Шу тариқа, «илоҳий» зарбаларини бевосита учрашувнинг ўзига асраб қўяди. Унинг фикрича, айнан шу одат муваффақият келтирармиш. Нима деб ўйлайсиз, бу ирим ҳужумчига иш беряптими? Албатта, бироқ ҳар доим ҳам эмас. Қачонки, ирим самара келтирмаса, Роналду шунчаки, жарима майдони ичида «ўхшатиб» йиқилади-да, пенальти сўраб ҳакамга юзланади. Чакки эмас-а, нима дедингиз?

2. Коло Туре

Коло Туренинг ирими ҳам Роналдуникидан қолишмайди. Аниқроғи, Коло ҳар доим майдонга энг сўнгги футболчи бўлиб чиқиб келади. Агар унинг жамоадошларидан кимдир ки­йиниш хонасида ушланиб қолса, Туре уни сабр билан кутади ва барибир энг охирида чимга оёқ босади.

3. Лоран Блан ва Фабьен Бартез

Лоран Блан ва Фабьен Бартезларгагина тегишли бўлган ирим футбол тарихидаги энг ғалати ва ноёб одатлардан бири саналади. Катта ёшли футбол мухлислари буни яхши билишади. Билмаганлар учун эса такрорлаш қийин эмас: Франция термасининг ҳар бир ўйини олдидан жамоа сардори Лоран Блан дарвозабон Фабьен Бартезнинг ялтиллаган тақир бошидан ўпиб қўярди. Лорандан бош­қа ҳеч ким бундай «ҳуқуқ»қа эга эмас. Ким билади дейсиз, балки худди шу ирим «уч ранглилар»нинг 1998 йилги мундиалда, 2000 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиқишларига сабаб бўлгандир...

4. Томаш Росицки

Халқаро ўйинлар олдидан миллий мадҳияларга жўр бўлиш - олижаноб туйғу. Бундай вақтда кўпчилик футболчилар ҳиссиётлари жўш уриб, юрт­га бўлган садоқатни чин дилдан изҳор қилишади. Ҳаттоки, КХДР термаси ҳужумчиси Чон Те Се мадҳия ижроси пайтида йиғлаб юборганини ҳам кўрганмиз. Бор овози билан мадҳияни ижро этмаган футболчини эса аксарият ҳолларда ватанга муҳаббати сустликда айблашади. Бироқ Чехия термаси етакчиси Томаш Росицки гарчи мадҳия матнини пичирлаб такрорласа-да, чех футбол ишқибозлари ундан ранжишмайди. Негаки Томаш ўсмирлик вақтида бир гал гимнни деярли қичқириб айтган ва ўша ўйин­да чехияликлар рақибга йирик ҳисобда мағлуб бўлишган. Ўшандан бери Росицки мадҳияни ўта паст овозда куйлайди. Лекин бу ирим терма жамоани мағлубиятлардан сақлаб қололмаяпти.

5. Василий Березуцкий

Россия терма жамоаси ва ЦСКА клубининг тенгсиз марказий ҳимоячиси Василий Березуцкийда ҳам иримга мойиллик йўқ эмас. Унинг одати деярли бошқа ҳеч бир футболчида учрамайди. Хуллас, гапнинг лўндасини айтганда, Василий ўйин олдидан ҳеч кимдан пул олмайди. Яъни, агар сиз ундан қарз бўлсангиз, расмий учрашув куни Березуцкийни қидириб юрманг - у барибир, пулингизни олмайди. Чунки бир гал у ўз одатига қарши бориб, жамоадоши Габуловга берган пулини қайтариб олганди, ЦСКА ўша куни «Порту»дан 0:2 ҳисобида енгилди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика