RU

Последние новости

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  2 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  82 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  845 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

Иқбол Бобохонов: "Машъал"даги шароитлар менга манзур бўлди" Новости

Иқбол Бобохонов: "Машъал"даги шароитлар менга манзур бўлди"

«Нефтчи» клубидан кетган Иқбол Бобохонов янги мавсумни «Машъал»да бошлайдиган бўлди.
Декабрь ойидан бошлаб муборакликларнинг йиғинларида иштирок этиб келган Бобохонов клуб билан икки йил шартномани имзолади. Унинг ҳаракатлари бош мураббийга манзур бўлди ва Бобохоновни жамоада қолишига имконият яратиб беришди. Боиси, футболчи борасида бош мураббий билан сўраганимизда, у Иқболни спорт формасини ушлаб туриш учун машғулотларда иштирок этаётганлигини маълум қилганди. Буни қарангки, тажрибали ҳимоячи мураббийни назарини тортишга эришди. Шартнома имзоланганидан сўнг футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

  - Иқбол ака, «Машъал» йиғинларида иштирок этаётганингизда, Александр Хомяков сизни шунчаки спорт формасини ушлаб туриш учун югураётган эди деганди. Буни қарангки, якунда жамоада қолишингиз маълум бўлди.


  - Албатта, қолишим учун ўзим астойдил ҳаракат қилдим. Машғулотларда футболчилар билан биргаликда тенгма-тенг югуриб, спорт формадан чиқиб кетмаслик илинжида бўлгандим. Қолаверса, иккита назорат учрашувида иштирок этдим. «Пахтакор» ва «Локомотив»га қарши кечган ўртоқлик учрашувларидаги ҳаракатларимдан сўнг муборакликлар томонидан менга икки йил шартнома таклиф қилинди. Мен буни қабул қилишга розилик билдирдим.

  - «Машъал» билан битим имзолаш олдингиздаги сўнгги имконият эдими ёки бошқа таклифлар ҳам бормиди?

  - Таклифлар тушди. «Нефтчи»дан кетишим маълум бўлганидан сўнг бир қатор жамоалар алоқага чиқишди. Энди қайси жамоалардан таклиф бўлганлигини ошкор қилмоқчи эмасман. Боиси, «Машъал» билан шартнома тузиб бўлдим ҳамда қолган масалаларни ўйлашни истамаяпман.

  - «Машъал» клуби сизга қайси жиҳати билан маъқул тушди?


  - Клубнинг вазифалари аниқ. Келгуси мавсумдан янада юқори ўринлар учун курашади. Шунингдек, клубда барча шароитлар яратилган ва шу жиҳатлари ҳам мени шартнома тузишимга туртки бўлган омиллардан бири бўлди дея оламан. Асосийси, футбол ўйнаш учун барча шароитлар ва имкониятлар бор.

  - Муҳитга мослашиб кетдингизми? Бу ерда ўзингизни бегонадек ҳис қилмаяпсизми?


  - Бошида қийинчилик бўлди. Лекин вақт ўтгани сари муҳитга тобора мослашиб кетдим. Чунки «Нефтчи»да тўп суриб келган пайтимда машғулотлардан кейин тўғри уйга кетардим. Оиламга яқин эдим. Муборакликларга келганимдан сўнг оиламдан бироз узоқлашдим. Дастлабки кунлари зерикиш бўлди. Аммо ўрганиб кетдим ва ҳозир ўзимни ҳеч қандай бегонадек ҳис қилаётганим йўқ. Илгари битта жамоада ўйнаган дўтсларим бор. Улар ҳам қўлларидан келганча менга ёрдамлашишмоқда. Ҳозирча ҳаммаси яхши. Тезроқ янги мавсум старт олишини кутмоқдаман.

  - «Нефтчи»да узоқ йиллар мобайнида тўп суриб келдингиз. Мазкур жамоани тарк этишингиз кутилмаганда рўй бердими?


  - Футболчини тақдири шундай. Бугун бу жамоада бўлса, эртага бошқасида учратасиз. Мен фарғоналиклардан кетишни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Энди шунадй бўлиб қолди. Қачондир яна «Нефтчи»га қайтишим ҳам мумкин. Буёғини олий ҳакам вақт кўрсатади. Асосийси, «Машъал»га бежиз келмаганимни исботлашим ҳамда жамоанинг муқим футболчиларидан бири бўлишга ҳаракат қилмоқчиман.

  - Фарғоналиклар сафини тарк этишингиз қай тариқа рўй берди? Аслида нима сабаб бўлди?


  - Янги шартнома борасида бироз келишмовчилик бўлди холос. Молиявий томонлама келиша олмадик ҳамда кетишим кераклигини тушуниб етдим. Кетиш оғир бўлди. Лекин кетмасам бўлмаслигини тушуниб тургандим ва олдимда «Машъал» варианти турганди. Ўйлаб-ўтирмасдан шу ерга келдим. Чунки клуб ўтган мавсумда чемпионатни юқори нотада тугата олди ҳамда янги йилда янада баландроқ вазифаларни қўйиши табиий эди. Шунинг учун ҳам муборакликлар сафига келиб, машғулотларига қўшилиб кетишга қарор қилгандим. Ўйлайманки, янги жамоамда ишларим яхши бўлиб чиқади.

  - Шахсан ўзингиз Фарғонада қолиш истагида эдингиз, шундайми?

  - Бўлмасамчи! Қолиш истагида эдим. Янги шартнома масаласида келишувга эришганимизда, ўйлайманки барчаси ижобий якун топган бўларди. Уйимга яқинроқ жойда ўйнашни истаётгандим. Лекин бундай бўлиб чиқмади. Кучимни бошқа вилоят клубларида синаб кўриш варианти юзага келди ҳамда буни амалга оширмоқдаман.

  - Ўтган мавсумда «Нефтчи» ўз даражасида футбол кўрсата олгани йўқ. Буни сабаби нимада деб ўйлайсиз?

  - Клубда муҳит ёмон эмас. Ҳаммаси яхши. Янада чиройли бўлиб кетиши учун бироз вақт керак. Мухлисларимиз ғалабаларга ўрганиб қолишган. Уларни хурсанд қилиш учун эса фақат муваффақиятлар қўл келиши мумкин. Ўйлайманки, янги мавсум аввалида клуб таркиби муносиб тарзда кучайтирилади. Кейин эса жамоа ўйинларида ҳам барқарорлик юзага келиб қолади деган умиддаман.

  - Фаолиятингиз мобайнида Юрий Саркисян, Мурод Исмоилов сингари мутахассислар билан ишлаб кўрдингиз. Эндиликда Александр Хомяков қўл остида тўп сурасиз. Дастлабки кунлардан бошлаб ушбу мутахассис хусусида қандай таассуротларга эга бўлиб бормоқдасиз?

  - Аввало юқорида сиз айтиб ўтган мутахассислар борасида сўз юритсам. Юрий Вазгенович мени тарбиялаган ва шу даражага чиқишимда энг катта ишни қилган мутахассис ҳисобланади. Айнан у инсон туфайли анча тажрибага эга бўлдим. Исмоилов ҳам ёмон мураббий эмас. Клубга келган кунидан бошлаб, футболчилар билан муносабатларини яхшилаб борди. Иккисини ҳам бир-биридан ажратмайман. Россиялик мутахассис тўғрисида гапирар эканман, Хомяков менда ёмон таассурот қолдирмади. Машғулотлари ҳам қизиқарли, ўйинчиларни ҳеч ҳам ажратмаслиги менга манзур бўлди. Ҳаммани бирдек кўриб, ҳазиллашиб турар экан. Ҳаракатларимни ижобий баҳолади ҳамда клубда қолишимга имконият эшикини очиб берди. Эндиликдаги навбат менга келди ҳамда уни ишончини тўлиқ оқлаш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилмоқчиман.

  - «Машъал» клубида ҳам худди фарғоналиклардаги каби кескин рақобат бор. Буни ҳис қилаётган бўлсангиз керак?


  - Рақобат қайси жамоада йўқ деб ўйлайсиз? У хоҳ, «Нефтчи» бўлсин, хоҳ «Машъал» барчасида ўзига яраша рақобати бўлади. Соғлом рақобатни бўлгани бизнинг фойдамизга яхшироқ деб ҳисоблайман. Янги мавсум бошланишига бироз вақт бор. Машғулотларда, назорат учрашувларида майдонга чиқиб, мураббийни ишончини оқлаб борилса, ўйлайманки, кўзланган мақсадга эришилса бўлади. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Янада кўпроқ куч билан ҳаракатни бўшаштириб юбормасдан, асосий таркибга муносиб бўлишга ҳаракат қилсам, ўйлайманки бу ердаги ишларим ёмон бўлмасди.

Иззатбек суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика