RU

Последние новости

15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  3 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  3 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1

Иордания ва Янги Зеландияга қарши ўйинлар «Пахтакор»да ўтказилади Новости

Иордания ва Янги Зеландияга қарши ўйинлар «Пахтакор»да ўтказилади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 сентябрь куни Иордания ва 8 сентябрь куни Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.
Ҳар иккала учрашувнинг бошланиш вақти соат 19:00 қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги баҳсларигача бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида Янги Зеландияга қарши ўйин ўтказилади. Унгача Миржалол Қосимов шогирдлари 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси, шунингдек, октябрь ойида ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика