RU

Последние новости

13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  1 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7

Иордания термаси ҳимоячиси: "Ишимиз якунига етгани йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз" Новости

Иордания термаси ҳимоячиси: "Ишимиз якунига етгани йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз"

Қатарга қарши ўтказиладиган Осиё кубоги финал ўйинидан олдин Иордания терма жамоасининг 17-рақамда тўп тепувчи тажрибали ҳимоячиси Салим Ал Ажалин ҳал қилувчи учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Бизнинг жамоа дарвозабондан тортиб ҳужумчигача бир тизимда ишлайди. Биргаликда меҳнат қиламиз, ҳимоя ҳужумдан бошланади.

Ҳужум чизиғимиз жуда кучли, лекин ҳимоя қўрғонимиз билан ҳам мақтана оламиз. Бу босқичга айнан ишончли орқа чизиқ сабаб етиб келдик. Финал ўйини доим майда деталларга боғлиқ бўлган. Бу ўйинда аъло даражада ҳаракат қила оламан деб умид қиламан.

Иордания финалга чиққанидан фахрланади. Бироқ, ишимиз якунига етганича йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман. Шу тариқа мухлисларимизга бахт улашамиз.

Ҳал қилувчи ўйинга тайёргарлик кўриш учун барча нарсамиз бор. Ҳеч нарсага чалғиганимиз йўқ, финал ўйинига тўлиқ таёрмиз.

Фаолиятимиздаги эҳтимол энг муҳим ўйинда қатнашамиз. Оиламиз ёнимизда эканлиги шу ўринда катта мотивация беради. Улар стадионда бизни қўллаб-қувватлашади. Бу бутунлай ўзгача ҳис", -дейди Салим Ал Ажалин.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика