RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Иордания қизлари Тошкентда Новости

Иордания қизлари Тошкентда

Иордания U-16 аёллар терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш мақсадида Тошкентга етиб келди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси 22 ва 25 октябрь кунлари Тошкентдаги "Жар" стадионида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйинлар 14:00да бошланади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 октябрь куни йиғинга кирди ва йиғин 25 октябрга қадар давом этади.

Таъкидлаш керакки, Бахрон Норсафаров бошчилигидаги Ўзбеистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу турнир 4 — 15 ноябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон "В" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда яна тўртта жамоа бўлиб, улар: Хитой, Эрон, Таиланд ҳамда Жанубий Корея.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш доирасида амалдаги Осиё чемпиони — Япония.

Япония, Хитой, КХДР ҳамда Таиланд жамоалари чемпионатга аввалги қитъа биринчилиги якунига кўра тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Ўз навбатида Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Хитой Тайпей жамоалари Очиё чемпионатига саралаш босқичларидаги муваффақиятли иштироки орқали йўл олди.

Норсафаров жамоаси 31 октябрда мусобақа олдидан қисқа йиғин ўтказиб, 2 ноябрда Хитойга йўл олдади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика