RU

Последние новости

11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3

Иордания - Ўзбекистон. Юичи Нишимура ким учун омадли бўлади? Новости

Иордания - Ўзбекистон. Юичи Нишимура ким учун омадли бўлади?

Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши сафарда ўйнайди.
Ушбу ўйинни япониялик ҳакам Юичи Нишимура бошқариб боради.

2012 йил Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлган Нишимура Ўзбекистон терма жамоасининг тўртта ўйинида ишлаган.

ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашувида майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўша ўйинда учрашувни Юичи Нишимура бошқарганди.

Осиё кубоги 2011 саралаши доирасидаги БААга қарши сафарда кечган ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари Фарҳод Тожиевнинг урган голи туфайли зафар қучишган.

Ўша Осиё кубогининг очилиш учрашувида Юичи Нишимура ишлаган. Унда Қатар ўз майдонида Вадим Абармов бошчилигидаги Ўзбекистонга ютқазиб қўйганди - 0:2. Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров гол уришганди.

Нишимура бошқарувидаги сўнгги ўйин эса ўтган йил ёзда бўлиб ўтганди. ЖЧ-2014 саралаши тўртинчи босқич биринчи турида Тошкентда Эронни қабул қилганмиз. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Муҳаммад Ризо Халатбари томонидан урилган гол форсларга уч очко келтирганди.


Япониялик ушбу ҳакам Иорданиянинг турли ёшдаги жамоаларининг учта ўйинида ишлаган.

2006 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Иордания ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Жанубий Кореяга йирик ҳисобда ютқазиб қўйган - 0:3.

2008 йилги Олимпиада ўйинлари саралаши иккинчи босқичида Иордания олимпия терма жамоаси ўз уйида Саудия Арабистонига мағлуб бўлган - 0:1.

Иордания миллий терма жамоасининг илк ўйинини Нишимура 2009 йилга келиб бошқарган. Осиё кубоги 2011 саралаши доирасида Эронга қарши сафарда бўлиб ўтган баҳсда бўлажак рақибларимиз 0:1 ҳисобида таслим бўлишган.

6 сентябрь кунги ўйинда бу ҳакам қайси жамоа учун омадли бўлар экан. Кўрамиз.

Бу хабар сўкиниш учун қўилгани йўқ. Илтимос ўзимизни хурмат қилган ҳолда фикр билдирайлик.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика