Инзаги "Шериф"ни мақтади
18 окт 2021 21:32
Новости
Инзаги "Шериф"ни мақтади
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги "Шериф"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Интер" ўз майдонида "Шериф"ни қабул қилади. Италия жамоаси "Реал" ва "Шахтёр"га қарши ўйинларда қўлга киритилган бир очко билан учрашувга ташриф буюради. Молдоваликлар эса ўша рақибларга қарши ўйинларда сенсацион тарзда олти очко тўплашди.
"Шериф" бу икки учрашувда тасодифан ғалаба қозонмаган. "Реал" ва "Шахтёр" билан биз ҳам учрашдик - улар кучли жамоалар. Биламизки, эртага бизни ҳимоявий ўйин намойиш этадиган жамоа эмас, жозибадор ва тартибли ўйнайдиган жамоа қарши олади. "Шериф"га қарши ўйин Чемпионлар лигасидаги юришимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади", - деди Инзаги матбуот анжумани вақтида.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии