RU

Последние новости

22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  340 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Инзаги: "Футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади" Новости

Инзаги: "Футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади"

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Чемпионлар Лигаси финалидаги рақибини катта мақтовлар билан сийлади.

"Мен башорат қилишда унчалик яхши эмасман. Биз охирги олти йилда беш марта АПЛда ғолиб чиққан дунёнинг энг кучли жамоаси билан тўқнаш келишимизни биламиз.

Эҳтиёткор бўлишимиз, жамоа бўлиб ўйнашимиз керак. Биз жойиб таркибга эга, бутун бир давр тақдирини белгилаган мураббий билан курашамиз. Замонавий футбол Гвардиоладан олдинги ва ундан кейинги даврга бўлинади. Биз учун бу ниҳоятда муҳим бўлади.

Албатта, фаолиятимдаги энг муҳим ўйин. Лекин ўйлайманки, бу қўл остимдаги футболчиларга ҳам тегишли – Онана ва Жеко ярим финалда ўйнашган, лекин финалда эмас.

Бу оқшом йил давомида қилган барча саъй-ҳаракатларимизга яраша мукофот оламиз. Бу ўнқир-чўнқир йўл бўлди, аммо "Интер" сўнгги уч ой ичида катта муваффақиятларга эришди.

"Сити" иккита чемпионликни қўлга киритди, биз ҳам", – деди Симоне Инзаги.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ва "Интер" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика