RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  4 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Иньяки Уильямс Ла Лигада "Атлетик" сафида 6,5 йил ичида илк бор ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Хавотир олманг — серия сақлаб қолинди Новости

Иньяки Уильямс Ла Лигада "Атлетик" сафида 6,5 йил ичида илк бор ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Хавотир олманг — серия сақлаб қолинди

Жароҳат?

Сўнгги олти ярим йилликда Ла Лигада битта доимий нарса бор: Иньяки Уильямс Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси сафида майдонга чиқади. Ҳужумчи бу вақт давомида чемпионатдаги бирорта ўйинни ўтказиб юбормаган — кетма-кет 236та ўйин!


Аммо, Иньяки ўтган ҳафта "Кадис"га қарши ўйинда олган жароҳати серияни хавф остига қўйди.


"Ҳужумчи ўнг тиззасидан жароҳат олди. У текширувдан ўтади, унинг аҳволи яқин кунларда назорат қилинади", — дейилди "Атлетик" баёнотида.


Мухлислар хафа бўлишди — ноёб муваффақият билан бундай хайрлашишни хоҳлашмайди. 



Уильямс яна барчани ҳайрон қолдирди: бир ҳафта ичида тикланди ва "Эспаньол"га қарши асосий таркибда майдонга чиқди. Иньяки 71 дақиқа ҳаракат қилди, аммо гол урмади — "Атлетик" 0:1 ҳисобида ютқазди. Аммо, серия давом этади — кетма-кет 237та ўйин!


Бу испан Ла Лигасининг ҳар ҳафта янгиланадиган рекорди. Аввалги натижа 1994 йилда фаолиятини якунлаган "Реал Сосьедад" либероси Хуан Антонио Ларраньягега тегишли эди. Сан-себастьянликлар афсонаси кетма-кет 202та ўйин ўтказган. Ҳатто у ҳам Иньякидан ҳайратга тушади:


"Уильямс билан боғлиқ воқеанинг энг ақлбовар қилмас жиҳати — у ҳужумчи. Бундай узун ўйин серияси учун унда қийин позиция бор. Форвардлар одатда кўплаб тўқнашувларга дуч келишади. Кетма-кет ўйинларда ўйнаш учун жуда яхши тайёрланган бўлишингиз керак.


Мен бу ҳақида гапиряпманки, сабаби ўзим ҳам ҳар куни ва ҳар ҳафта бундан жабр чекканман. Ҳар доим ҳам 100% ўз имкониятларимни бермаганман, сабаби кўп марта оғриқ билан ўйнаганман. Натижада, бош бармоғимда травматик артрит пайдо бўлган".



Учинчи ўринда "Реал Сосьедад" дарвозабони Луис Арконада (188та ўйин) бормоқда. А Серия етакчиси — 258та ўйин билан дарвозабон Франко Танкреди ("Рома"). Францияда биринчи ўринни бутун фаолияти давомида "Осер"да ҳаракат қилган посбон Фабьен Кул (307та ўйин) эгаллаб турибди. 310 — АПЛ рекордчиси Брэд Фридель.


Уларнинг барчаси "Бавария"нинг афсонавий дарвозабони Зепп Майердан ортда боришмоқда — кетма-кет 442та ўйин. Бир ўйлаб кўринг: битта ҳам ўтказиб юбормасдан 13 мавсум.


Энг кулгилиси, Уильямс 2016 йилда жароҳатга мойил ҳужумчи деб ҳисобланган — Иньяки 2015/16 йилги мавсумнинг ўзида жароҳати сабаб 24та ўйинни ўтказиб юборган, аммо кейинчалик ўзига келган ва жароҳат олишни тўхтатган. Ҳужумчи жароҳатдан қочиш учун кўп ишлади ва мушакларини мустаҳкамлади.


Шундай қилиб, Сепп Майерни таъқиб қилиш давом этмоқда.


Иньяки Уильямс "Атлетик" ўйинини ўтказиб юборганда дунё қандай эди?


Уильямс сўнгги бор "Атлетик" ўйинини 2016 йилнинг 17 апрелида ўтказиб юборган — усиз меҳмонда "Малага"ни мағлуб этишган. Тушуниб олиш учун: рақиб дарвозасида Очоа турган эди, ҳужумда захирадан Роке Санта-Крус тушган, уларни эса Хави Грасия бошқарган.



Маркус Рэшфорд аста-секин "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибига кираётганди. У Премьер-лигадаги илк голларини 2016 йилнинг февралида урган — "Арсенал"га қарши дубль. 6 йил ўтиб эса "канонирлар" (2022 йилнинг 4 сентябрига қадар)га умуман гол урмади.



"Реал"да ҳали 10та Чемпионлар лигаси кубоги бор эди. Ўн биринчисига ҳали бир ойдан кўп вақт бор, Зидан ҳозирда жамоани "Манчестер Сити"га қарши ярим финалга тайёрлаётганди.



Гвардиола ҳали "Сити"да эмас эди, у ҳали "Бавария"ни бошқаратганди. Аммо, тўғри, Англияга йўл олишга тайёрланаётган бир пайт.



Юрген Клопп "Ливерпуль"даги илк мавсумни ўтказганди



Дани Алвес "Барселона"да ўйнаётганди



Микель Артета ва Стивен Жеррард ҳали футбол ўйнаётганди. Испан ёзда, англиялик қишда фаолиятини якунлаганди.



Британия ҳали Brexit'га овоз бермаганди.





Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика