RU

Последние новости

23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  3 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11

Интервью. ММАчи Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқоролиги, Муниса Ризаева билан муносабат ва бошқалар ҳақида Новости

Интервью. ММАчи Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқоролиги, Муниса Ризаева билан муносабат ва бошқалар ҳақида

Маҳмуд Муродовни бугунги кунга келиб, нафақат юртимизда балки бутун жаҳонда аралаш қоидалар бўйича жанг санъати мухлислари яхши билади.

Унинг натижалари борасида эса, тўхталиб ўтишни лозим топмадик зеро, бу борада барча мухлисларимиз яхшигина маълумотга эга эканликлари аниқ. Унга ёшлиги ва баъзи миш-мишларга ойдинлик киритиш борасидаги саволлар билан мурожаат қилдик. Биринчи бор жангларини кўрганимда шундай ажойиб спортчи ҳамюртим эканлигидан фахрланган эдим. Бугунги сухбатимиз мобайнида эса, самимий ва камтарин инсон эканлиги билан яна бир бор катта таассурот қолдирди. Қуйида мазкур сухбатни эътиборингизга хавола этамиз.


-Маҳмуд қаердадир қулоғимга чалиниб қолди. Мактабда ўқиб юрганингиздаёқ тадбиркорлик  қилган экансиз. Яъни  газли сув сотган экансиз?

-Дархақиқат, бу бор гап!


-Балким бу саволим бироз оғир ботар. Лекин ўринли танқид фойдадан холи эмас... Чех ва рус тилини мукаммал биласиз, она тилимиз ўзбек тилида қийналар экансиз... Мисол учун,  Димитрий Шокин , Михаил Волинкинлар соф ўзбек тилида сўзлашишади. Балки улардан ўрнак олиш керакдир. Ҳар холда, сиз каби спортчиларимиз ватанимиз, миллатимиз юзи ҳисобланади?

-Бу борада кўп маротаба саволлар билан мурожаат қилишган. Энди бунинг ўзига яраша сабаби бор. Биринчидан мен Тожикистонда туғилганман. 1992-1993 йиллар Ўзбекистонга яъни Бухорага кўчиб келганмиз. Чунки, онажоним асли Бухорадан эди. Бухоро шаҳрида эса, аксарият инсонлар тожикчада мулоқот қилишади. Мен эса, 1-9 синфгача рус мактабида тахсил олганман. Уйда ҳам рус тилида гаплашар эдик.  Отам автохалокатга учраганидан сўнг, 14-15 ёшимдан ишлагани чиққанман. 16-17 ёшимда эса, акам билан биргаликда Россиянинг Томск шаҳрига бориб ишлаганмиз. Чунки, отам уч йил шифохонада ётган. Шунинг учун, бу холат вазият тақазоси билан юзага келган. Кейинчалик юртимизга қайтдим ва айни ўша дамда Чехия варианти юзага келди. Яна шуни айтиб ўтишим лозимки, Бухоро она шаҳрим гарчи мен у ерда туғилмаган бўлсамда... Ватанимизни севаман вахоланки менда Ўзбекистон республикасининг фуқаролиги ҳам йўқ.  Одамлар шуни ҳам билмасдан туриб нега ўзбекча гапирмаслигимни мухокама қилишади? Аслида,  ўзбеклигимдан – ўзимга беклигимдан жуда фахрланаман. Юртимга фойдам тегиши учун астойдил ҳаракатдаман. Яна бир бор таъкидлайман, мен “Патриотман” шундай экан, ватанимни жуда севаман!!!


-Мана хеч қанча вақт бўлмади. Худди сиз каби фуқаролиги бўлмаган инсонларга юртимиз паспорти берилди. Сиз бу борада мурожаат қилмаганмисиз?


Интервьюнинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқинг.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика