RU

Последние новости

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  0 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  1 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Интервью. Марк-Андре тер Штеген: “Кўпроқ ишлашни афзал биламан” Новости

Интервью. Марк-Андре тер Штеген: “Кўпроқ ишлашни афзал биламан”

Марк-Андре тер Штеген “Барселона”да иккинчи мавсумни бошлашга яқин турибди. Германиялик посбон Испания чемпионати ўйинларида ҳам майдонга тушиш хоҳиши борлигини яшириб ўтирмаяпти.

“Mundo Deportivo” газетаси билан суҳбатда у янги мавсумга режалар ҳамда бошқа жиҳатларга оид саволларга жавоб қайтарди.


- Марк, сенга “Реал” ёқадими?

- Биласизми, баъзилар “Реал”ни ёқтирмаслиги ҳақида гапирган. Мен бошқачароқ айтаман: “Бизга “Реал” жуда кучли ёқмайди”. Бу “Эль Класико” ва барча қарама-қаршиликнинг аҳамиятини тушунади.

- “Барса”нинг ўйинини айнан шундай тасаввур қилганмидинг?

- Бу биринчи трансферим эди ва янги маданият, ўйин услубига кўникишимга тўғри келди. Бу жамоада бошқачароқ, лекин менга жуда ёмон тайёр эдим дея олмайман.

- Ўтган мавсумдаги энг яхши ва ёмон лаҳзаларни айтиб ўтсанг.

- Ёмон нарсаларни эслашни ёқтирмайман, фақат кўпроқ ўйнашни истаганимни айта оламан. Буни барча хоҳлайди. Менимча, майдондалигимда ҳаммаси жойида бўлди – тўлиқ тайёр ва эътиборли эдим. Бир неча хатога йўл қўйдим, бироқ хато барчада мавжуд. Яхши тарафдан эса ютилган совринларни айтаман.

- Жамоада энг яқин дўстинг ким?

- Кимнидир айтиш мумкинлигини билмайман. Барча йигитлар билан чиқишиб кетдим. Эҳтимол, кўпроқ Иван Ракитич ва Томас Вермален билан мулоқот қиларман. Лекин барча билан бир хилда муносабатдаман.

- Бошқа клублар посбонлари Месси билан мавсумда 2-3 марта тўқнаш келишади. Сен у билан ҳар бир машғулотда кўришасан. Таассурот қандай?

- Бизда ажойиб ҳужум чизиғи бор, лекин ҳимоя ва ўрта чизиқ ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Жамоа бутунлигича кучли. Мессининг рақобати мени қўрқитмайди, унинг асосий жиҳатлари билан яқиндан танишман.

- Каталонияда истиқомат қилиш қандай?

- Оддий ҳаёт, севган қизим университетда ўқияпти. Бу ерда шуғулланишга нарсалар топилади, бироқ улар футбол билан боғлиқ эмас.

- Ёқтирган жойинг қаер?

- Кастельдефельс. Барселонада одам кўп, ҳаёт эса анча сокин. Шу йил давомида шундай ҳолатга гувоҳ бўлдик. Менга пляж ёқади, истаган жойга борса бўлади.

- Одамлар кўчада танишадими?

- Ҳа, бундан қочиб бўлмайди. Бунда муаммо йўқ. Кўчага ёки магазинга чиққанингда таниб қолишади. Бу ҳамиша қулай эмас, бироқ одамлар “Барса” футболчилари билан суратга тушишни хоҳлашларини яхши тушунаман.

- Испанчани суҳбатлаша оласизми?

- Ўйлашимча, ҳа. Лекин одатда инглизча гапиришни маъқул кўраман, тушунарлироқ бўлиши учун. Немисчада ёмон бўлмасди, лекин инглизча ҳам ҳозирча ёмон эмас.

- Мавсумга мақсадларинг қандай?

- Ўтган мавсумдаги каби ишлашда давом этиш. Энди кўпроқ турнирларда иштирок этамиз ва янги совринлар учун кураш олиб борамиз.

- Қай бирини афзал биласан: чемпионатда ўйнашними ёки кубоклардами?

- Буни мураббий ҳал қилади.

- Таътилни қисқартирганинг Браво устидан устунлик ҳадя этадими?

- Билмайман. Мавсумга яхшироқ ҳозирлик кўришни хоҳлайман – у узоқ бўлади. Яхши ҳолатда бўлишим зарур, қолганини мураббий ҳал этади.

- Ўтган мавсумда унинг қарорини тушундингми?

- Нега бундай танлов қилганини унинг ўзи билади. Биз сабабни аниқлаштирмаймиз. Браво мавсумни яхши ўтказганини тан олиш лозим. Дастлабки учрашувларда у умуман ўтказиб юбормади. Мавсумда 3та соврин ютганимиз эса мураббийнинг қарори тўғри бўлганини кўрсатади. Кейинги мавсумда нима бўлишини энди кўрамиз. Кўрамиз, қандай бўларкин.

- Масип ва Бравонинг кучли томонларини айтиб ўтсангиз.

- Мени кўпроқ ўзимнинг жиҳатларим ўйлантиради. Лекин ҳар уч посбон бу ерда ўйнаш талабларига жавоб беради. Ким кучли эканлигини айта олмайман – бу вазиятдан келиб чиқади.

- Луис Энрикени асосий таркиб посбонига айланиш учун қандай ишонтиришни мўлжаллаяпсан?

- Мураббийга ҳеч нарса гапирмайман, бу менинг услубим эмас. Ишлашни афзал биламан. Фақат имкон қадар кўпроқ ўйнашни маъқул кўраман. Кучимни максимум кўрсатишим керак, қолгани мураббийга ҳавола. Унга ёқсанг, кўмагидан фойдаланиш мумкин. Шунга эришишни истайман. Ўтган мавсумда кўп нарсаларга эришдим, олдинда нима кутаётганини билмайман

- Америка Кубогини кузатдингми?

- Баъзи учрашувларни томоша қилдим.

- Финални-чи?

- Йўқ, кўра олмадим.

- Кимга мухлислик қилдинг? Месси ва Маскерано, Неймар ва Алвес, балки Браво?

- Уларда кубокни ютиш учун яхши имконият бўлди. Чили эса совринга лойиқ ўйин кўрсатди, мусобақани жуда яхши ўтказди. Жамоадошларимдан бири ғолиб чиққанидан хурсандман.

- Бартомеуни сайловдаги ғалаба билан табрикладингми?

- Ҳа. Энди у олти йил клубни бошқаради.

- Клуб ҳам бу йилда 6та совринни қўлга киритиши мумкин.

- Ҳозир шундай имконият мавжуд. Дастлаб “Севилья”, кейин “Атлетик” билан ўйнаймиз. Йил якунида эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Уриниб кўрамиз.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика