RU

Последние новости

23:07ЕЧЛ. "Боруссия Д" – ПСЖ. Асосий таркиблар аниқ!  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  6 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  11 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3

Интервью. Лутфулла Тўраев: "Ҳозир паспортга қарашнинг вақти эмас" Новости

Интервью. Лутфулла Тўраев: "Ҳозир паспортга қарашнинг вақти эмас"

"Бунёдкор" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев 3 октябрь куни championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

"2 октябрь куни йиғинни бошладик. Бир кун аввал Суперлигада тур ўйинлари бўлиб ўтгани боис дастлабки кун асосан тикланиш машғулотларини бажардик. Бугундан (3 октябрь) тўлақонли машқларни бажаришни бошлаймиз", - деб гап бошлади Тўраев.

- 4 йиллик танаффусдан сўнг яна терма жамоага чақирув олдингиз. Нималарни ҳис қилаяпсиз?

- Ҳиссиётлар ўзгача. Барибир миллий терма жамоада ўйнаш бошқача. Қўлимдан келганича ватанимиз жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- Ўзингиз ҳам кузатаётган бўлсангиз, мухлислар томонидан ёшингиз билан боғлиқ танқидлар кўп айтилмоқда...

- Ҳозир ёш ёки паспортга қарашнинг вақти эмас деб ўйлайман. Масалан, Россия терма жамоасида 36-37 ёшли футболчилар ўйнамоқда. Ҳозир 31 ёшдаман ва ўзимни қари деб ўйламайман. Терма жамоага лойиқ эканлигимни майдонда исботлашга бор кучимни бераман ва халқимизни ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика