RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Интервью. Жозе Моуриньо: “Энди мен хотиржам биринчиман” Новости

Интервью. Жозе Моуриньо: “Энди мен хотиржам биринчиман”

Олдига ҳамиша катта мақсадларни қўядиган португалиялик мураббий Жозе Моуриньо “Франс Футбол” нашрига интервью берди.

Унда Жозе касби, лавозимининг аҳамияти, “Манчестер Юнайтед” ва фаолияти хусусида қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

– 10 йил олдин совринсиз яшаш қийин эканлиги ҳақида гапиргансиз. Ҳозир ҳам шундайми?
– Ҳамиша шундай. Футбол кескин ўзгарди. Мен бу касбда энг муҳими катта клубларга интилишга мослашиш эканини тушундим. Уларда ишлаб, зарур нарсаларга эриша оласан. “Манчестер Юнайтед”да иш бошлаганимда яхши ва қийин ҳолатларга дуч келишимни англаб етгандим. Мен клуб нимани исташини билишим ва ўзимни йўқотмаслигим лозим. Бошқа инсонга айланмаслигим керак. Шу сабабли 10 йил аввал гапирган сўзларимга қайтаман – совринлар ва ғалабалар ўйинчилар гуруҳи ва клубни менталитетни ўзгартириш учун энг яхши йўл.

– “Саутгемптон” устидан Лига Кубогида қозонилган ғалабадан хурсанд бўлдингизми? Бунга ўхшамади.
– Албатта, бу менга ёқди. Эҳтимол, сиз ҳозиргина айтиб ўтган 10 йил олдинги сўзларим хатом ҳисобланса керак. Муаммо шундаки, мен масъулият, синов ва кутишни ўз зиммамга оламан. Шундайман ва ҳеч қачон беркинмайман. Тўғри одамман. Ҳар нарсани борлигича гапираман. Баъзида ўйламаган тарафларимни ҳам бирга ишлаётган инсонларни руҳлантириш учун айтиб ўтаман. “Юнайтед”га қийин пайтда келдим. Дэвид Мойес ва Луи ван Галга ҳам шундай оғир бўлган. Клубнинг сэр Алекс кетгандан кейин ҳолатга дош бериши мушкул бўлди. Яна бошқа сабаб ҳам мавжуд.


– Нега?
– Бу инглиз футболи учун янги давр эди. Молиявий жиҳат бундай юқори кўриниш олди, у барчани қониқтиради. Бу Испанияда бўлганидек икки клуб ёки Германиядагидек бир клубнинг қўлида эмас. Англияда у кўплаб клубларнинг ихтиёрида.
Албатта, кучлироқ клублар бор ва уларга бўлган талаб юқори. Бироқ бу ерда ҳамма кучли. Вазият ўзгарди. Агар “Тоттенхэм”дан футболчи сотиб олишни хоҳласам, буни уддалай олмайман. Шунингдек, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” билан боғлиқ ҳолат ҳам шундай. Илгари бу муаммо эмасди. “Челси”да ишлаганимда “Сити”нинг энг яхши ўйинчиси Шон Райт-Филиппс ёки “Арсенал”дан Эшли Коулни сотиб олгандим. Сэр Алекс ўз пайтида “Тоттенхэм”дан Майкл Каррик ва Димитар Бербатовни харид қилганди.

– Бу сиз фақат Англиянинг кичик клублари ёки хориж чемпионатларидан футболчи сотиб олишингиз мумкинлигини билдирадими?
– Кўпроқ хорижликларни. Англияда клублар молиявий тарафдан шунчалик кучлики, бозор барча учун очиқ. Масалан, “Бавария”ни олинг. Улар қачон совринларни қўлга киритишга тушганини биласизми? “Боруссия”дан ҳар йили энг яхши футболчиларни олишга тушганидан сўнг. Гётце, Левандовски, кейин Хуммельс. Мен буюк ва катта тарихга эга клубга келдим, аммо у бундай ҳолатда узоқ қолмаслиги мумкин. Англияда ҳеч бир клуб, у “Юнайтед”, “Сити” ёки “Ливерпуль” бўладими, доимо етакчилик қила олмайди. Ҳамма нарса қийинлашди: сотиб олиш, ғалаба қозониш, шакллантириш.

– Бундай ўзгариш нима сабабли рўй бермоқда?
– Барча босим остида. ОАВнинг ўрни катта: шундай тарихий вазиятда Клаудио Раньери сингари чемпионатдаги муваффақиятдан олти ой ўтгач, истеъфога чиқарилишингиз мумкин. Шунинг учун жараёндаги ҳар бир поғона муҳим. Биринчидан, сўнгги икки мавсумда кузатилмаган мухлислар ва жамоа ўртасидаги муносабатни яхшилаш керак эди. Ишқибозларга жамоа қандай ўйнаётгани ёқмаётганди ва улар ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда стадиондан чиқиб кетишлари кузатиларди. Уларни қайтариш лозим саналарди. Ўйин сифати натижага мос келишига эришиш қийин кечди.

Уйда 4 учрашувда кетма-кет дуранг ўйнаган пайтимизда ҳам натижа кўриниб турганди. “Бёрнли”га қарши беллашувда бир бир баҳсда зарбалар сони бўйича АПЛ рекордини ўрнатдик (37 зарба). Бу ҳужумкор услубга қайтганимизни билдирарди. Бу мухлислар хоҳлаган услуб эди. Бу мендан кутилган нарсанинг акси эди. Бунгача жамоаларим эҳтиёткор футбол намойиш этган.


– Мураббийлик фалсафангиз қандай?
– Ўзгариш ва кўникиб бориш. Клубнинг ҳаётига мослашишда нима талаб этилишини билиш муҳим. Бу ақл билан иш кўришни англатади. “Реал”га келган пайтимда жамоа 10 йилдан бери Чемпионлар лигасида нимчорак финалдан ўта олмасди. Серхио Рамосдек футболчи чорак финал нималигини билмасди. Қитъада “Барселона” етакчилик қиларди. Уларни қандай енгиш мумкин? “Интер”га ўтганимда жамоа бир неча йилдан бери Италия чемпионига айланарди. Улар билан қандай қилиб кўпроқ нарсага эришиш ва Чемпионлар лигасини ютиш мумкин? 4 йилдан бери Англияда чемпион бўлмаган “Челси”га қайтиб, бунга яна эришиш лозим эди.

Энг муҳими – жамоада ҳамфикрлиликка асосланган муносабатни юзага келтириш ва барқарорликни шакллантириш. “Манчестер Юнайтед”да энди Гиггз, Скоулз ёки Кин каби шахслар йўқ. Жамоада Руни ва Каррик бор, улар ўша авлоднинг охирги вакиллари ҳамда янги ўйинчилар гуруҳи мослашиши керак эди. Мана, нима учун Златанни қўлга киритиш менга нега муҳим саналарди. Инглиз бўлмасдан ва клуб маданиятини билмай туриб, у жамоа учун муҳим футболчига айланди. Ўйинчидан кўпроқ шахсга айланди.

– Катта клублар мураббийи қандай сифатларга эга бўлиши лозим?
– Биласизми, ҳозир нега Луис Энрике “Барселона”ни тарк этишга қарор қилганини тушунишга уриняпман. “Реал”ни бошқарганимда ҳам Гвардиола нега “Барса”дан кетаётгани ва бир йил таътил олишини англашга уринганман.

“Реал”, “Интер” каби катта клубларда ишлаш тажрибамда доим муваффақиятли бўлишда асосий жиҳат сизни қамраб турган босимга дош бериш эканини тушунганман. Сиз танқидга дош бериш учун кучли бўлишингиз зарур.

– Жозе Моуриньо ҳам бунга мослашганми?
– Албатта! “Уэмбли”га кубок финали сари йўл олганда катта масъулият пайдо бўлади. Айнан шу тарафдан мен ва Клод Пюэл берган кўрсатмалар фарқланарди. Агар ютсам, бу оддий ҳолат. Мағлубият эса йўқ. Агар зафар қучсам “Манчестер Юнайтед”да илк мавсумидаёқ совринга эга чиққан биринчи мураббийга айланардим. Акс ҳолда, клуб тарихида буни уддалашни қўлдан чиқарган мураббийлар қаторидан ўрин олардим.

Барчаси ўзгача. Луис Энрике, Гвардиола бошқарган клубларда обрўга қарамай, босимни ҳис қиласиз. Гвардиоланинг айтганига қўшиламан: “Барселона” мураббийи учун энг яхши сифат – қулоқ солишга ўрганмаслик”. У мутлақо ҳақ. Муаммо шуки, биз қулоқ соламиз.


– Чунки оддий инсонсиз.
– Шундай. Шу сабабли Пепнинг Нью-Йоркка кетганидан ажабланмадим. Луис Энрикенинг кетишидан ҳайрон бўлмадим. Ҳатто шундай дейман: босим айни пайтда ҳаммада бўлади, барча клубларда. Ҳозир 26 ёки 28 очко жамғарган жамоалар қолиши учун 40 очко етарли эканини айтганда ҳам босим остида туришади. Клубни сақлаб қолиш учун эмас, балки ишсиз қолмаслик учун. Босим турли кўринишда учраши мумкин, бироқ у ҳар ерда бор.

– Сиз каби мураббийнинг энг ёмон душмани жамоани қуришга етмайдиган вақтми ёки муваффақият?
– Раньери учун бу такрорлаб бўлмайдиган муваффақият эди деб ўйлайман. У қайтариш қийин бўлган ишни амалга оширди. Клубдаги инсонлар буни тушуниш учун унга етарли даражада содиқ бўлишмади. Клуб бу мавсум шундай ҳолатга тушиши аниқ эди. Улар буни тушунишмади. Клуб ўз мўжиза яратувчисини қурбон қилди.
Тўғриси, мен “Лестер”нинг муваффақиятини оддий ҳолат деб тушунмайман. “Манчестер Юнайтед”да барчаси бошқача. Менда барқарор, вазиятни тушунадиган раҳбариятнинг борлиги омадим. Улар инглиз менталитети ва сабрини билишади. Замонавий жамият бу барқарорликни еб битирмоқда. Мавсум бошида бир қатор ўйинларда ютқаздим ва ғалаба қозонмадим. Лекин клубнинг ишончини ҳис қилдим. Офисдан ташқарида эса барчаси ўзгача.

– Қандай ўйлайсиз, 2017 йилдаги мураббий сэр Алекс ёки Арсен Венгер каби бир клубда 20 йил қолиши мумкинми?
– Йўқ. Венгер уларнинг сўнггиси. У “Арсенал”ни тарк этгандан кейин бир мураббий клубда етти ёки узоғи билан ўн йил қоладиган жараённи кўрмаймиз. Бу имконсиз. Гап клубларнинг ўзида эмас, балки мураббийларда ҳам. Мураббийларнинг янги авлоди клубнинг барча талабларига кўникиши қийин. Бунинг учун жуда кучли шахслар керак.

– Мураббийлик фалсафангиз охирги 20 йилда қандай ўзгарди?
– Янги дунёга кўникишим лозим. Ҳозирги ёш ўйинчилар авлодига. Ёш Фрэнк Лэмпард 23 ёшда ҳақиқий эркак эди ва футболни иши деб ҳисоблаб, ҳақиқий профессионаллик кўрсатарди. Ҳозиргилар эса шу ёшгача ҳам болалар каби. Айнан шу фарқни тушуниб олишим лозим эди. уларни айни пайтда йигитлар деб атайман. Уларни ўраб турган нарсалар ҳаётда ҳам, ишда ҳам ёрдам бермайди. Бунга кўникишим керак бўлди. Ўн йил олдин бирор футболчи уяли телефонини кийиниш хонасига олиб кирмасди. Ҳозир ҳаммаси бошқача. Аммо бунга кўникиш даркор. Бунга қарши курашиш сизни тош асрига олиб бориб қўяди. Футболчилар билан тенг ёшдаги ўғлим ва қизимнинг борлиги мени буларга кўникишга ёрдам берди.


– Фаолиятингизни бошлаганингиздан буён нималар ўзгарди?
– Фаолиятим аввалида футболнинг янги қирраларига кўникдим - легионерлар сонининг кўпайиши. Кийиниш хонасида турли 9 мамлакатдан келган ўйинчилар атрофида бўлишимиз мумкин. Турли миллат, ирқ ва дин соҳиблари. Бу бошқача қарашнинг ибтидосига айланди.

Жаноб Робсонга “Порту”да ёрдам берганимда у ерда 28 португалиялик, бир аргентиналик ва бразилиялик бор эди холос. Мураббийликка киришганимнинг биринчи 10-12 йилида хилма-хиллилик тарафдан ҳақиқий инқилоб юзага келди. Бунга мослашиш учун етарли даражада кучли эдим. Одамлар билан бирга-бир мулоқот қилишни билардим, чунки кўп тилларда суҳбатлаша оламан. Бу улар билан яқин муносабат ҳосил қилишда ёрдам берган.

– Сиз жамоангизни алоҳида ўйинларга ва бирор учрашувда натижага қараб, турли ҳолатларга тайёрлай олишингиз билан машҳурсиз.
– Тайёргарликда икки жиҳат бор: тактик ва руҳий. Тактик жиҳатга эътибор қаратсак, ўйинчиларга фикримни етказиш учун ишимни яхши уддалашга интиламан. Масалан, Лига Кубоги финалидан олдин йигитларга ўз ўйинимизга диққат қилишни ва “Саутгемптон” одатдагидек ҳаракат қилишини таъкидладим.
Лекин рақиб 15 кун ўйинларсиз ва босимсиз Испанияда беллашувга тайёргарлик кўрганди. Бу вақтда биз тўрт марта ўйнадик. Улар эса икки ҳафтага Испанияга йўл олишди. Бу нормаль ҳолатми?

Бу уларнинг бизга қарши исталган ёқимсиз сюрприз тайёрлаши мумкинлигини англатарди. Бу нима бўлиши эҳтимолини ўйлаб кўришингиз зарур. Шу сабабли барча вариантларни кўриб чиқдик. Тактик тарафдан ҳар бир кичик ҳолатни кўздан қочирмаслик даркор. Ҳамма нарсага тайёр туриш керак.

– Руҳий жиҳат-чи?
– Жамоада кучли шахслар бўлганда сиз яхшироқ тайёр бўласиз. ОАВ орқали футболчиларни кўпроқ руҳлантириш имконияти юзага келади. “Интер”да бу борада ўзимни сувдаги балиқдай ҳис қилганман. Ихтиёримда Матерацци, Кордоба, Ибрагимович, Милито, Тьяго Мотта бор эди. Улар мен учун ҳамма нарсага тайёр бўлишган.


– Тўпни назорат қилиш ихлосманди бўлмагансиз.
– Бундай эмас. Жорий мавсум деярли барча ўйинларда тўпни кўпроқ ўзимизда сақлаяпмиз. Бу қўл остингиздаги футболчиларга боғлиқ. Ёки тўп назоратининг жамоага учрашувни ютишда ёрдам бериши ёки йўқлигидан келиб чиқади. Баъзида одамлар тўпни назорат қилиш ва гол уриш кўрсаткичини адаштириб юборишади.
“Реал”да Испания лигасида гол уриш бўйича рекорд қўйган жамоани бошқарганман – 121 гол. Улар ҳимоядан ҳужумга ўтиш ва аксинча йўналишда энг яхшилар бўлганлар. Тўпни дарвозага тез олиб боришарди.

Криштиану Роналду 27, Ди Мария 23, Бензема ва Игуаин 23-24 ёшда эдилар. Бу рақибни тинчитувчи жамоа бўлган. “Манчестер Юнайтед” эса бундан фарқ қилади. Бизда жамоа секинроқ ўйнайди, тезкор футболчилар йўқ, аммо тўпни бошқариш ва ўйинда устунлик қилиш хоҳиши катта. Ибрагимович, Эррера, Каррик ва Погба тўп билан ўйнашни ёқтиради.

– “Челси”да дастлаб “Ўзгача”, кейин “Бахтли” бўлдингиз. “Манчестер Юнайтед”да кимсиз?
– “Хотиржам” деб айтган бўлардим. Ҳамма муаммо яратишимни кутганди. Ҳозиргача мен фақат олдимда турган сувга тўла идишни тепганимда муаммо келиб чиқди. Мени трибунага чиқариб юборишди ва жарима тўладим. Бу менинг муаммоим саналади. Жаҳлим чиққанда шундай қилишга одатланганман. Бу саккиз ойдаги ягона муаммо бўлиб турибди. Шу сабабли “Хотиржам”ман. Эҳтимол, бусиз мени эртага ишдан бўшатишади (кулади).


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика