RU

Последние новости

01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  0 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  0 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  1 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  10 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  6 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  13 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  1 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  8 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "ОКМКни пул ёки бошқа сабаб эмас, Миржалол Қосимов фактори туфайли танладим" Новости

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "ОКМКни пул ёки бошқа сабаб эмас, Миржалол Қосимов фактори туфайли танладим"

Ҳозирда Навоийнинг "Қизилқум" клубида фаолиятини давом эттираётган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва "Нефтчи" мухлислари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди.

ОКМК йўқотишларни ўрнини тўлдириш, позициялардаги рақобатни ошириш мақсадида икки нафар футболчини қўшиб олди. Ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев айни пайтда "кончилар" билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда. Улар иккинчи даврани олмалиқликлар сафида бошлайди. Бу борада дастлаб Ислом Тўхтахўжаевнинг янги жамоасидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Трансферлар ойнаси очилишига яқин сиз ҳақингизда кўп хабарлар болалади. "Турон", "Навбаҳор" жамоаларига ўтишингиз борасида миш-мишлар кўп учради. ОКМК танловини кутилмаган десак тўғри бўладими?
- Бошқа вариантлар орасида ОКМКнинг таклифи маъқул келди. Бу ерда асосий фактор Миржалол Қосимов бўлди. Ушбу мураббий бошқарган клубларда шу пайтгача ўйнамагандим. Биласиз миллий терма жамоада ҳали жуда ёш бўлишимга қарамай Миржалол Қосимов имконият берган.

- "Навбаҳор" Ислом Тўхтахўжаевга катта сумма таклиф қилаётганини эшитдик. Шамол бўлмаса дараҳтни учи қимирламайди. Наманган чорловида бироз бўлса ҳам ҳақиқат борми?
- Тўғрисини айтганда Ўзбекистондан бошқа жамоалар билан алоқа қилмагандим. Клуб бош директори Баҳодир Мирзаев Ўзбекистонга қайтганимда биринчи бўлиб ОКМК билан музокара ўтказишни айтгандила. Қолганлар билан музокараларга киришмадим, десам ҳам бўладими. Бу ерда маблағ ёки бошқа нарсаларни ўйламадим. Юқорида айтганимдек асосий омил - Миржалол Қосимов. Мақсадим қўлимдан келганча жамоага ёрдам бериш.

- Қатардаги фаолиятингиз эрта тугашига нима сабаб бўлди?
- Ёмон жамоада ўйнамадим. Лекин Қатарда легионерлар лимитида ўзгариш бўлди. Олдин 4+1 бўлса, ҳозир 5та исталган мамлакатдан легионер олиши мумкин. Фақатгина ОЧЛда ўйнайдиган жамоаларгина осиёлик футболчиларни жалб қилади. Ҳозир у ерда бозор қизиган. Ўйин амалиёти бўлди, лекин жамоа билан тўртинчи ўринни эгалладик. Боз устига мураббий ўзгарди. Шартномам ҳам тугаганди.

- Қатардан бизга олиб кирадиган энг муҳим ва асосий жиҳат нима, деб ўйлайсиз?
- Шароитларни тан олиш керак юқори. Оддий мисол, 5 ёшли болага  машғулот учун энг зўр майдонни беришади. Ўзбекистонда мана энди майдонлар ҳолати яхшиланяпти. Ўйиндан олдин сувлар сепиб қўйилмоқда. Бу нарса ўйинга катта таъсир қилади. Тўпни юришини тезлаштиради. Айниқса техник ва комбинацион ўйин кўрсатадиган жамоалар учун бу муҳим ҳисобланади. Бир жиҳатн таъкидлашим керакки, Ўзбекистонда мухлислар футболни Қатардан ҳам кўпроқ яхши кўришади.

- Жаҳон чемпионати учрашувларини стадиондан томоша қилиш Қатардаги фаолиятингиз давомида унутилмас воқеа сифатида ёдда қолдими?
- Жаҳон чемпионати аъло даражада ташкиллаштирилди. Тошкент шаҳардек жой, лекин стадионлар ораси жуда яқин. Кичкина жойда ноқулайликлар бўлади, деб тахмин қилгандим. Аммо бари яхши ўтди. Ташқарида 50, стадион ичида 25-30 даража иссиқ. Қулайликлар яратилган.

- CAFA мусобақасида Ўзбекистон финалда яна Эронга мағлуб бўлди. Форсларга қарши аввал ўйнаган футболчи сифатида бунга қандай изоҳ берган бўлардингиз?
- Тан олиш керак Эрон футболи бизникидан кучли. Эрон, Корея, Япония терма жамоалари Ўзбекистондан юқори. Лекин уларни ютишга ҳаракат қилишимиз керак.

- Терма жамоада Сречко Катанецнинг имзоси кўриняптими?
- Кўз тегмасин йигитлар яхши ўйнашяпти. Футболчилар Катанец нима истаётганини тушуниб олишгани билиниб турибди. Улар учун доим дуодамиз. Осиё кубогида муносиб натижа кутамиз.

- Эрондан учралган мағлубият Осиё кубоги олдидан яна кучли рақибларни ютишимизга шубҳаларни оширмайдими?
- Осиё кубоги ўз номи билан кубок. Гуруҳдан қийинчиликсиз чиқамиз. Австралия билан ҳам бемалол ўйнасак бўлади. Тўғрисини айтиш керак Катанецни нима учун олиб келдик? Ўзбекистонлик мухлисларга бунча маблағ сарфлашмайди. Кучли рақибларни ютиш учун хорижлик мутахассисни жалб қилишган. Умид қиламанки, Қатарда керакли натижани қўлга кирита оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика