RU

Последние новости

23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  11 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Интервью. Ислом Кенжабоев: "Келажакда фарзандларим исмимни эшитганда фахрланишини истайман" Новости

Интервью. Ислом Кенжабоев: "Келажакда фарзандларим исмимни эшитганда фахрланишини истайман"

Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсум учун таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган.

 Хусусан, "аждарлар" бир неча кун олдин тезкор вингер Ислом Кенжабоев билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Биласиз, Кенжабоев айнан "Насаф"даги ўйинлари орқали танилган. "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолишга муносиб ҳисса қўшган футболчи эндиликда "Насаф" билан катта марраларни кўзламоқда. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Ислом Кенжабоевнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқди. 

- "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолиш вазифаси қандай бажарилди? Аслида жон сақлаш йўлига тушиб қолинишига нима сабаб бўлди?

- Ортда қолган мавсум ҳақида фикр юритадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам "Қизилқум" учун оғир келди. Бундай ҳолга келишимизга ҳеч ким айбдор эмас. Сабаби жамоамиз билан бирлаша олмадик, деб ўйлайман. Кўп ўйинларда муҳим очколарни бой бердик. 

- Биринчи даврада кўп қизил карточкалар, тушунмовчиликлар кўп эди. "Қизилқум" иккинчи даврада қандай ўзгарди? 

- Иккинчи даврада таркибимиз кучайди. Жамоамизга бир нечта тажрибали ва маҳоратли футболчилар келиб қўшилди. Вақт ўтгани сари жамоа янада яхшироқ ҳаракат қилишни бошлади. Кетма-кет очколар ишладик. Гарчи плей-оффда бўлса ҳам Суперлигада қолиш вазифасини уддасидан чиқдик. 

- Суперлига учрашувларининг бирида мураббий сизни алмаштириш чоғидаги воқеалардан сўнг турли гаплар чиқди. Асрор Алиқулов билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлгани йўқми? 

- Асрор Алиқулов билан ҳеч қандай зиддият ёки келишмовчилик бўлмаган. Ўша ўйинда жамоамиз ҳисобда ортда бораётган эди. Мен мағлубиятга учрашни истамайман. Шу боис бу пайтда майдондан чиқишга қаршилик кўрсатдим. 

-  Нима учун "Насаф"га қайтишга қарор қилдингиз? Олдингизда "Локомотив", "Нефтчи" вариантлари бор эди. "Насаф" таклифи "Локо" ва "Нефтчи"никидан яхшироқмиди?

- Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. "Насаф" раҳбарияти билан барчасини гаплашиб олдик. Жамоа олдига катта мақсад ва муҳим вазифа қўйилган. Қолаверса, севимли жамоамдан таклиф бўлганлиги учун рад қила олмадим. Танловимдан мамнунман. 

- Кореядаги фаолиятингиздан сўнг сизни бошқа легионер сифатида кўрганимиз йўқ. Бу йил сиз учун сермаҳсул ўтди. Хориждан таклифлар бўлдими?

- Албатта. Хориждан 3-4та таклифлар бор эди. Лекин "Насаф"нинг таклифи жиддий бўлгани учун барчасига рад жавобини бердим. 

-  Ислом Кенжабоевнинг ҳаётдаги шиори қандай? Ўзингизга қандай мотивация берасиз, руҳий томонлама?

- Ҳаётдаги шиорим доим олдинга интилиш. Мақсадим севимли касбимдан роҳатланиш ва энг юқори натижаларга эришиш. Мотивацияни кўпроқ оиламдан оламан. Ота-онам дуоси, отамнинг орзуси менга мотивация беради. Иккита фарзандимни кўрганимда улар учун ҳаракат қилишим кераклигини, келажакда исмимни эшитганда фахрланишини истайман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика