RU

Последние новости

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  178 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  5 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Интервью. Денис Иванков : “Яман терма жамоаси кучсиз ўйин намойиш этди” Новости

Интервью. Денис Иванков : “Яман терма жамоаси кучсиз ўйин намойиш этди”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Пахтакор марказий стадионида, минглаб ишқибозлар қаршисида Яман терма жамоаси устидан ғалабани тантана қилди.

Байрамона руҳда ўтган учрашувдан сўнг терма жамоа дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз тажрибали мутахассис бош мураббий Вадим Абрамов билан учинчи бор бирга ишламоқда. Бундан аввал икки бор олимпия терма жамоасида Абрамовга  кўмаклашган. 

- Денис Александрович ғалаба билан табриклаймиз. Дастлаб Яман терма жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида. Сизнингча терма жамоамиз ниманинг ҳисобига ғалабага эришди?

- Тўғриси Яман кучсиз ва бўш ўйнади. Ўйлашимча бизнинг йигитлар яхши тайёргарлик кўришди ва уларга имконият қолдиришмади. Мухлислар қатори биз ҳам мамнунмиз. 

- Мазкур йиғинга чақирилган учинчи дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов кимнинг қарорига мувофиқ таклиф этилди?

- Абдумавлонни Вадим Абрамов таклиф қилди.

- Одатда йирик ҳисоб қайд этилган баҳсларда ғолиб жамоани камчиликлари сезилмайди. Учрашув давомида терма ўйинида хатоларни пайқадингизми? Шунингдек шогирдингиз Элдор Суюновга бу ўйинда деярли юмуш топилмади..

- Хато ва камчиликлар доим бўлган. Йўл қўйилган камчиликларни тўғирлаймиз ва уларни устида яна ишлаймиз. Ҳа, Элдорга ҳимоячилар иш қолдирмади. 

- Фаластин билан учрашувдан сўнг жамоада кайфият тушган эди. Футболчиларни мураббийлар штаби билан биргаликда қандай руҳлантирдинглар?

- Машғулотлар жараёнида ва ўйиндан аввал, биз ҳаммамиз ватан шаъни учун майдонга тушаётганимизни таъкидладик. Йигитлар айтганларимизни тўғри тушунди.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика