RU

Последние новости

14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  1 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25

Интервью беришни ёқтирмайдиган, энг яхши менежерга айланган футбол оламидаги кам сонли аёллардан бири Марина Грановская ҳақида Новости

Интервью беришни ёқтирмайдиган, энг яхши менежерга айланган футбол оламидаги кам сонли аёллардан бири Марина Грановская ҳақида

"Челси" раҳбари бўлган Марина Грановская матбуотда чиқишни ёқтирмайди. Аксинча, микрафон қаршисида ўтиргандан кўра дугоналари билан ҳамсуҳбат бўлишни ёқтиради.

Қолаверса, футболчиларни танлашда унча-мунчага хатога йўл қўймайди. Демак, ақлли менежер эканинни яширишга уриниб келадиган Марина Грановская ҳақида айрим маълумотларни тақдим қиламиз. 

У аслида ким?

Марина Грановская - ҳаёти давомида Москва давлат университетининг хорижий тиллар факультетида таҳсил олган, кейинчалик Канада фуқаролигини қабул қилган. Анча вақтдан буён нефть тармоғидаги фаолияти орқали Роман Абрамович билан ҳамкорлик қилиб келади. Ажабланарли жиҳати шуки, Марина бугунги кунда "Челси"нинг бош раҳбарига айланди. Бугунги кунда Англия футболида 200 дан зиёд директор бор. Марина ўта зиқна ва қаттиққўл савдогар эркаклар қаторида ўз ўрнини топгани эса диққатга сазовор.

Маринанинг бошқа директорлардан фарқли томони шундаки, у “Челси”ни бевосита ўша ернинг ўзида бошқаради, 2013 йилдан бери у мустақил иш юритмоқда. Ўта мураккаб соҳадаги вазифасини аксарият эркак касбдошларига нисбатан муваффақиятли бажармоқда.

Футболда бу аёлни ҳамма алдаб кетиши тахмин қилинганди. Дейлик, унинг “Наполи”нинг “телба” раҳбари Де Лаурентис билан Кавани бўйича Италияга борганидаги ҳолатини кўпчилик яхши эслайди. “Наполи”нинг қайсар хўжайини Марина хонимни кинояли тарзда, яъни "Марина, Марина, Марина" қўшиғи билан кутиб олади. Аслида қўшиқда ҳеч қандай ҳақоратли ёки камситувчи сўзлар топилмайди. Шунга қарамай, 2013 йилда "Наполи" соҳиби унга нисбатан бироз соқуққон муносабатда бўлади. 

Фарқли томони шундаки, "Наполи" ортда қолган йиллар давомида А Серия ғолиблиги қўлга киритиш орзусида яшайди. Марина Грановская эса "Челси" раҳбари сифатида 7 та нуфузли совринни қўлга киритди. Холбуки, у Жозе Моуринью даврида ҳам муваффақиятга эришган. Жоржиньонинг “Наполи”дан тўғри "аристократлар"га келишида ҳам айнан унинг ҳиссаси катта бўлди. 

Қувонарли жиҳати шуки, Грановская ҳозиргача обрўсига доғ туширадиган бирорта иш қилмаган. Бу савдо олами учун камёб ҳолатдир. 

Битта трансфер ортидан улкан даромад

Унинг яна бир мақтагулик жиҳатини Азар трансферидан яққол билиб олиш мумкин. Азарнинг юксак спорт формасида ва жамоага керак бўлган паллада “Реал”га ўтишига йўл қўйилмади. Маринанинг топқирлиги туфайли Азар трансферидан 160 миллион евро ишлаб олинди. 

"Челси" раҳбари тартибга катта эътибор беради ва ўзининг айрим хатти-ҳаракатларини меъёрдан чиқиб кетишига йўл қўймайди. Унга босимлар бўлиши табиий хол. Мисол учун, трансфер қилинган Вернер ва Лукаку тез орада гол уришни бошлаб юборишмаса, уларни харид қилган Грановская танқидлар остида қолиши ҳеч гап эмас.

Табрик баҳона таклиф

2021 йилдаги энг яхши футбол менежери унвонига айнан Марина эга бўлди. Шундан кейин "Челси" мухлислари уни табриклаш баҳонасида Рюдигернинг шатнома муддатини узайтиришни таклиф қилди. Айрим фанатлар эса раҳбар аёлни эришган мукофоти билан тақдирлаш ўрнига, унга нисбатан ҳурматсизлик намоён этишди. Германиялик футболчи билан тезроқ шартнома қилиш лозимлигини уқтиришди.  

Футболчиларни танлаш бобидаги усталик 

Таркибни сифатли ижрочилар билан бойитишда Грановская ички ҳис-туйғуларига таяниб иш юритадиган мутахассисга ўхшамайди. Гуманитар фанларни ўзлаштирган зиёли киши математиклар каби теран фикр юритади. Марина Владимировна футболчиларни ўзига хос услубда баҳолайди. Дейлик, Н'Голо Кантега ҳеч ким ишонч билдирмаганда, биргина Марина унинг порлоқ келажагига шубҳа қилмади. Кантенинг келиши "Челси"га катта фойда келтирди. Франциялик футболчи ўтган йили Чемпионлар лигаси ғолиблигида катта ёрдам берди. Унинг аралашуви билан ўта омадсизлик тез фурсатларда муваффақиятга айланмоқда. 

Лэмпарднинг истеъфога чиқарилиши ва спорт директори билан чиқиша олмай қолган Тухелнинг ПСЖдан олиб келиниши тўғри қарор эканилигига кўпчилик ишонмаган. Кўриниб турибдики, Тухелнинг келиши “Челси”нинг фойдасига хизмат қилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, Захави, Райола ва Мендеш каби ўз ишининг устаси бўлган агентлар у билан ҳамкорлик қилмоқчи эмас. Ҳозир "Челси"да бу номдор воситачиларнинг мижозлари йўқ. Қисқаси, улкан салоҳиятини бир неча марта кўз-кўз қила олган, ЕЧЛ ғолибасига айланган Марина Владимировна Грановская йил ниҳоясида бежиз қитъанинг энг яхши менежери унвонига лойиқ топилмади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика