RU

Последние новости

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Интервью. Баҳодир Аҳмедов: "Худо хоҳласа, футзалда Япониядан ўтиб кета оламиз" Новости

Интервью. Баҳодир Аҳмедов: "Худо хоҳласа, футзалда Япониядан ўтиб кета оламиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов "Championat.asia" сайтига интервью берди.

Қуйида интервьюни матнли шаклини ўқишингиз мумкин.



— Футболда Аргентина терма жамоаси энг кўзга кўринган жамоалардан бири ҳисобланади. Футзалда ҳам шунақами?

— Шундай. Аргентиналиклар сўнгги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишган. Улар финалда Россияни мағлуб қилишган эди. Айни пайтда жамоа таркиби кучайтирилган. Бўлажак ўйинлар йигитларимиз учун яхши тажриба бўлиши керак.

— Эрон билан яқинда бўлиб ўтган 2 та ўртоқлик ўйинини кузатди. Тўғри, мағлуб бўлдик, аммо ўйин ажойиб бўлди. Аргентина ҳам кучли таркибга эга, номдор жамоалардан бири. Яна ютқазиб қўйсак, бу болаларнинг кайфиятига салбий таъсир қилмайдими?


— Ҳар доим майдонга чиқсак, ғалаба учун ўйнашимизни айтаман. Акс ҳолда, ўйинчиларнинг мағлубиятна тайёр кайфиятда бўлишади. Аргентинага ҳам, бошқа рақибга қарши ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Рақибнинг аҳамияти йўқ. Биз учун муҳими, ўз ўйинимизни топиб, тактикага мослашишимиз.

— Билишимча, Аргентина ўртоқлик ўйини ўтказиш учун ҳаммага ҳам розилик бермайди...


— Тўғри. Аввало, ушбу ўйинни ташкиллаштириб беришгани учун ЎФА мутасаддиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. 2020 йил давомида оғир шароит бўлишига қарамай, йиғинлар учун етарлича шароит қилиб беришди. Пандемия туфайли Осиё чемпионати қолдирилди. Шундан кейин Аргентина терма жамоаси Тошкентга олиб келинмоқда. Бундан жуда ҳам хурсандман.



— Футзал бўйича Осиё чемпионати 2 маротаба қолдирилди. Аввал кузда ўтиши керак эди, кейин баҳорда. Мазкур мусобақанинг 2 бор қолдирилиши режаларингизга қанчалик таъсир қилди?

— Бу фақат биздаги муаммо эмас. Бутун дунёда шунақа бўлди. Биринчи режаларимиз амалга ошмаганидан кейин уларни ўзгартириб, болаларни формада ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Ҳозир келажак учун режа тузиш қийин. Олдинда жаҳон чемпионати бор ва унинг санаси ўзгаргани йўқ.

— Осиё кубоги ўтган йили Туркманистонда ўтказилиши керак эди. Кейин Қувайтга кўчирилди. Тақдир тақозоси билан мусобақа мезбонлигига Ўзбекистон варианти таклиф қилинса, қандай қарайсиз?

— Агар берилса, жуда яхши бўлар эди. Бу мамлакатимизда футзал ривожланиши учун ҳам олдинга ташланган қадам бўлади. Ёшларимиз мусобақани кузатишади ва футзалга меҳр қўйишади.

— Ушбу мусобақа қачон, қаерда ўтказилишидан қатьий назар, терма жамоамиз олдига кучли бешликка кириб, мундиалга йўлланма олиш вазифаси қўйилади. Айни пайтда жамоамизнинг салоҳиятини қандай баҳолайсиз?

— Айни пайтда яхши ҳолатдамиз. ЎФА раҳбарияти пандемия давридаги энг қийин вазиятларда ҳам етарлича шароит яратиб берди. Марокашда йиғин ўтказдик. Бундан жуда ҳам хурсандман. Ўйинчиларимиз ҳозир ажойиб формада.

— Терма жамоадаги авлодлар алмашинуви ва ҳозирги таркиб ҳақида нима дея оласиз?


— Ҳар бир авлоднинг кучли ўйинчилари бўлади. Олдинги авлоддан Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлоновлар ҳалиям рўйхатимизда бор. Ҳозир жуда кўп ёшлар чиқяпти. Уларни терма жамоага жалб қилмасам, "ўтириб қўйиши" мумкин. Шунинг учун ёшларни тажрибали ўйинчилар билан қўшиб, яхши таркиб шакллантиряпмиз.

— Интервьюга тайёрланиш чоғида футзал бўйича ФИФА рейтингига разм солдим. Адашмасам, 27-ўринда эканмиз. Бу яхши натижа деб ҳисоблайсизми?


— 27-ўрин биз ютган совринлар учун берилган. Қанча кўп соврин ютсак, ўрнимиз шунчалик кўтарилади.

— Осиёда 4-ўринда турибмиз...


— Йўқ. Осиёда 3-ўриндамиз. Аргентина терма жамоаси жаҳон рейтингини бошқаряпти. Осиёда Эрон биринчи, Япония иккинчи, Ўзбекистон учинчи ўринда. Таиланд тўртинчи ўринда бўлиб турибди.



— Осиёда Эрон ва Япониядан кейин туриш шарафли. Шундай эмасми?


— Худо хоҳласа, японларни ҳам тушириб юборишимиз мумкин. Бунинг учун ҳаракатдан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Футзалда бизнинг тарихимиз жуда яхши, кўп бор совринли ўринларни эгаллаганмиз. Бу ёғига ҳам тўхтаб қолиш керак эмас. Ҳар доим олға.

— Терма жамоа бош мураббийи сифатида сизни ҳар доим қийнаб келган, ўз ечимини топмаётган муаммолар борми?


— Муаммолар бор. Энг асосийси, ёш ўйинчиларнинг камлиги. Жамоамиз асосини ҳалигача ёши катта ўйинчилар ташкил қилар эди. Мен ёшартириб юбордим, 3-4 нафар ёши катта футзалчилар қолди холос. Улар янги ўйинчиларимизга кўрсатма бериб, қўлдан келганича ўргатишяпти. Мен ўйин пайти майдонга туша олмайман, аммо тажрибали футзалчиларимиз майдоннинг ичида ёшларга далда беришади.

— Адашмасам, 45 ёшга яқинлашиб қолдингиз. Ҳамон "Максам-Чирчиқ" таркибида ўйнаяпсиз. Бу қизиқиш туфайлими ёки ёшлар чиқмаганиданми?


— Мен футзалга жуда ҳам берилганман. Ўйнашни яхши кўраман. Кучим етганича ўзим учун футбол ўйнаб тураман. Бундан мароқ оламан, завқланаман.

— Аммо сиз ўйнаётган жамоага очко керак...


— Жамоамизда ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Майдонда уларга йўл-йўриқ кўрсатиб, тўғри ўйнатишга ҳаракат қиламан.

— Жамоани ёшартириш ҳақида гапирдингиз. Бу жараён қандай амалга ошяпти. Мажбур бўляпсизми ёки ҳақиқатан ҳам катталарнинг ўрнини боса оладиган ёшлар етишиб чиқяптими?

— Бу борада клубларимиз яхши ишларни амалга оширишяпти. Олдин барча жамоаларда катта ёшли футболчилар ўйнар эди. Ҳозир эса "Пахтакор", АГМК, "Бунёдкор", "Локомотив" таркибида жуда кўп ёшлар бор. Олдин кучли рақибларга қарши ёшларни ўйнатишмасди. Чунки ҳаммага натижа керак. Ҳозир кўряпман, марказий ўйинларда ҳам ёшларга ишонч билдирилмоқда. Ёшлар ҳам ишонни оқляпти. Улар билан фахрланаман.

— Терма жамоада рақобат борми?


— Рақобат жуда кучли, ҳар бир ўйинчининг ўрнига ўша даражадаги футзалчи бор. Кўп ўйинчилар чиқяпти. Бунинг учун ёшларни ўйнатаётган Ўзбекистон клубларига раҳмат айтаман. Барча ёшларни йиғинларга чақириб, синаб кўряпман. Потенсиали борлар терма жамоадан чақирув олишда давом этади.

— Ўтган йили ЎФА терма жамоалар мураббийлари бир пайтнинг ўзида 2 та жойда ишлашини тақиқловчи қарор чиқарди. Бу қарор футзалга ҳам тегишлими? Биламизки, бир вақтнинг ўзида "Максам-Чирчиқ"да ҳам фаолият юритасиз.


— Йўқ, бунинг футзалга алоқаси йўқ. Клубда ишлаганим билан ҳар доим биринчи ўринга терма жамоани қўяман.

— Бош мураббий ўйнаганидан кўра, футзалчиларни кузатиб, селексия ишларида қатнашгани яхши эмасми.


— Тўғри, бизда тур ўйинлари бўлади. Майдонда ўйнайман, ўйиндан кейин бошқаларни кузатишга ҳам имкон топаман.

— Сизнинг футбол ўйнашингиз бошқа жамоаларни кузатишда ва селексия қилишда ҳалақит беради деб ўйламайсиз.


— Йўқ.



— Фуизалчиларни терма жамоага чақириш жараёнида асосий маслаҳатчингиз ким?


— Нодир Элибоев.

— Мураббийлар штабида кимлар бор?


— Мен ва Нодирдан ташқари шифокор ва массажист бор.

— Мусобақалар олдидан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва дарвозабонлар мураббийи керак эмасми?


— Рустам Умаров терма жамоаннг асосий дарвозабони бўлиш билан бирга, дарвозабонлар мураббийи ҳам ҳисобланади. Мендез термамизни бошқарган даврда испаниялик мураббий келган ва бизга жисмоний тайёргарлик бўйича сабоқ берган эди. Ўша пайтда ёрдамчи мураббий эдим. Ўша сабоқларнинг барчаси бизга ёзиб берилган.

— Демак, алоҳида мураббий керак эмас?


— Йўқ.

— Яқинда бир нечта футзалчилар билан гаплашдим. Улар орасида ўзини катта футболда синаб кўришни истайдиганлар бор. Бунга муносабатингиз қандай?


— Кўпчилик футзалдан бошлайди ва 14-15 ёшларда катта футболга ўтиб кетади.

— Катта футбол ва футзалдаги маошлар орасидаги тафоввут каттами?


— Албатта, катта. Мукофот пуллари эса совринли ўринлар учун берилади.

— Ўзбекистон чемпионатининг савияси ҳақида фикрингиз қандай?


— Яхши. Мураббийлар яхши шуғуллунишяпти. Рақобатли ўйинлар кўп, бу терма жамоа учун фойдадан холи эмас.

— Ҳалиям футбол ўйнаётганингизга қараганда режимга амал қилсангиз керак. Бошқалар фаолиятини барвақт якунлашининг сабаби режимга амал қилмаслигидами?


— Балки, ўзи хоҳламас. Айтганимдек, мен футбол ўйнагим келади, завқ олгим келади. Асосийси хоҳиш.

— Адашмасам, 2-3 марта фаолиятингизни тугатиб, яна қайтгансиз. Шу қандай содир бўлган?


— (Кулади) Шундай бўлган. Биласизми, фаолиятингизни тугатасизда. Майдонда футболчилар ўйнаётганини кўриб, яна қайтгингиз келади...

— Баҳодир ака, интервьюга ташриф буюурганингиз учун раҳмат. Олиндаги ўйинларда ва мусобақаларда омад тилайман.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика