RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Интервью. "ASIAN FIGHT-2017" иштирокчиси Муҳаммадали Тоштурғунов сайтимиз меҳмони Новости

Интервью. "ASIAN FIGHT-2017" иштирокчиси Муҳаммадали Тоштурғунов сайтимиз меҳмони

Теги :  Asian Fight
Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни Тошкентда микст силат бўйича жанг оқшоми ташкил қилинади.

Ушбу жанг кечасида 8 нафар ўзбек спортчиси микст силат бўйича илк маротаба ўзбек мухлислари қаршисида жанг қилади. Сайтимиз ижодкорлари ушбу кеча иштирокчиларидан бири ҳисобланган Муҳаммадали Тоштурғуновни офисимизга таклиф қилди ва у билан интервью уюштирди. Эътиборингизга ушбу интервьюни тақдим этамиз.


Ўзи ҳақида

Спортчи бўлишимга отам сабабчилар. Туғилишимдан олдин улар ўғлим спортчи бўлади, исмини Муҳаммадали қўяман деб ният қилган эканлар. Боксчи бўлишимни истаганлар. Боксчи бўлмадиму, шунга яқинроқ спорт тури билан шуғулландим. 4-5 ёшимдан бери спорт залига бориб, яккакураш спорт турлари билан шуғулланиб келаман. Биринчи шуғулланган спорт турим каратэ. Кўп йиллар мобайнида каратэ билан шуғулланганман. Қора белбоғ соҳибиман. Бир неча Республика чемпионати ва халқаро турнирларда ғолиб бўлганман. Ундан ташқари спортнинг бошқа турлари билан ҳам шуғулланганман.



Қайси спортда кўроқ натижа бўлган?

Ўз вақтида шундай давр бўлганди: 3-4 йил давомида спортда умуман омадим келмаган. Спортни ташлайман, бошқа спорт билан шуғулланмайман. Бу нарса мен учун эмас экан деган фикрлар ҳам ўтган. Инсоннинг асосий рақиби ўзи ҳисобланар экан.  
Аммо, ўз устимда ишлашни давом эттирдим. Кейин кикбокс бўйича шуғулланиб, яхши натижаларни қўлга киритдим.

Асосий ютуқларим 2005 йиллардан сўнг бошланди. Ҳарбий хизматдан сўнг МХСКда машғулотларни давом эттира бошладим. Бир неча бор Ўзбекистон, Осиё, жаҳон чемпионлигини қўлга киритдим..."




Спортчи ва актёр Муҳаммадали Тоштурғунов билан бўлган интервьюнинг тўлиқ қисмини ВИДЕОда томоша қилишингиз мумкин.

(TAS-IX эмас)


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика