"Интер" ва "Рома" аргентиналик футболчига қизиқмоқда
13 июл 2020 10:21
Новости
"Интер" ва "Рома" аргентиналик футболчига қизиқмоқда
"Валенсия" собиқ ҳимоячиси Эсекиэль Гарай фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, аргентиналик футболчининг хизматларига "Интер" ва "Рома" клублари қизиқмоқда.
33 ёшли ўйинчи "Валенсия" билан тузилган шартнома якунига етгандан бери эркин агент мақомида бўлиб турибди. У тиззасидан олган жароҳати туфайли февралдан буён ўйнамаяпти.
Футболчи "Валенсия"га қадар "Ньюэллс Олд Бойз", "Расинг" (Сантандер), "Реал", "Бенфика" ва "Зенит" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Комментарии