RU

Последние новости

23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  122 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0

КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди Новости

КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Италиянинг "Интер" ҳамда Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Унда "нерадзуррилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги "Люмен Филд" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Дахане Бейда (Мавритания) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Рема Ватанаби "Урава Ред Даймондс"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Лаутаро Мартинес мувозанатни тиклади. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Валентин Карбони ғалаба тўпини киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Интер" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда (4 очко), "Урава Red Даймондс" эса сўнгги ўринда бормоқда (0 очко).

"Интер" биринчи турда Мексиканинг "Монтеррей" клуби билан дуранг ўйнаган бўлса (1:1), "Урава Ред Даймондс" Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубига мағлуб бўлганди (1:3).

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади. Турнирда 32 та клуб иштирок этмоқда, улар тўртта жамоадан иборат саккизта гуруҳга бўлинган. Ҳар бир квартетнинг энг кучли икки жамоаси плей-офф босқичида иштирокини давом эттиради.





Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика