"Интер" Тюрамга таклиф билан чиқди
26 дек 2022 15:39
Новости
"Интер" Тюрамга таклиф билан чиқди
Италиянинг "Интер" клуби Франция терма жамоаси юлдузи Маркус Тюрамга уч йиллик шартнома таклиф қилади.
25 ёшли ҳужумчининг "Боруссия" Мёнхенгладбах билан амалдаги битими июнь ойи охирида якун топади. Футболчининг термаси билан Қатардаги мундиалда кўрсатган ўйини унинг Европа бир қатор клубларининг қишки трансферлардаги асосий нишонига айланишига сабаб бўлди. Немис клуби кичик Тюрамни 2023 йилдан кейин ҳам жамоада сақлаб қолишга уриниб кўради. Агар у клубини алмаштиришни истаса, Бундеслига вакиллари 12 млн евро ишлаб олишлари мумкин бўлади. Италия клублари орасида "Ювентус" ҳам уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Маркус жорий мавсум Германия клуби таркибида жами 17 та ўйинда иштирок этди ва 13 та гол урди. У Осиёдаги Жаҳон чемпионатида 2 та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии