"Интер" тез орада Брозович билан шартнома узайтирилганини эълон қилади
23 мар 2022 16:53
Новости
"Интер" тез орада Брозович билан шартнома узайтирилганини эълон қилади
"Интер" ярим ҳимоячи Марсело Брозович билан шартнома узайтирилганини тез орада эълон қилади.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, расмий маълумот яқин соатларда берилиши кутилмоқда. 29 ёшли хорватнинг клуб билан янги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Брозович 2015 йилдан бери "Интер"да ўйнайди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Хавбек 2021/22 йилги мавсум "Интер" таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии