"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда
23 апр 14:00
Новости
"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда
Серия А "Интер" – "Рома" ўйинининг янги санасини эълон қилди.
Дастлаб А Сериянинг 34-тури ўйини шанба куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ 26 апрелга режалаштирилган Италия чемпионатининг барча ўйинлари Рим Папаси Францискнинг дафн маросими туфайли кўчирилди.
"Интер" ва "Рома" ўртасидаги "Сан-Сиро"даги учрашув якшанба, 27 апрел куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. 30 апрелда "нерадзурри" Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финал ўйинида "Барселона"га қарши майдонга тушади.
Таъкидлаш керакки, "Барселона" 26 апрел кечқурун "Реал" билан Испания Кубоги финалида ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии