"Интер" "қария" ўйинчиларидан бири билан шартномани бекор қилишга қарор қилди
24 янв 2022 12:40
Новости
"Интер" "қария" ўйинчиларидан бири билан шартномани бекор қилишга қарор қилди
Миланнинг "Интер" клуби 36 ёшли сербиялик ҳимоячи Александр Коларов борасида қарор қабул қилди.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, томонлар музокаралар ўтказишди ва меҳнат шартномасини эрта якунлаш борасида келишувга эришишди.
Олдинроқ хабар берилганидек, тажрибали футболчи фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. У "Интер" сафида 2020 йилнинг сентябридан бери ўйнайди. Коларовнинг меҳнат шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади.
Александр жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии