"Интер" Настасич ва Коларовни ижарага олмоқчи
04 дек 2014 19:00
Новости
"Интер" Настасич ва Коларовни ижарага олмоқчи
"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини собиқ клуби "Манчестер Сити"нинг ҳимоячилари Маттия Настасич ва Александр Коларовни ижарага олмоқчи.
Яқинда мураббийликка қайтган Манчини қишки трансфер ойнаси учун режалар тузмоқда. Goal нашрининг хабарига кўра, Роберто Италия А сериясида ўйнашга улгурган "Сити"нинг икки футболчисига қизиқиб қолган.
Агар иккала футболчи ярим йил давомида Милан шаҳри клубида ўзларини яхши томонлама кўрсата олишса ёзда "шаҳарликлар"га 22 миллион фунт берилиши мумкин. Настасич ва Коларов эса "Сити"да жуда кам ўйин амалиётига эгалар.
Бу мавсумда Коларов АПЛда атига тўрт бор бошланғич таркибда майдонга тушди. Настасич эса умуман майдонга тушгани йўқ.

championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии