"Интер" дарвозабони Ханданович жамоадошлари ва мухлислардан узр сўради
09 дек 2013 15:58
Новости
"Интер" дарвозабони Ханданович жамоадошлари ва мухлислардан узр сўради
"Интер" дарвозабони Самир Ханданович, Италия чемпионати 15-тури доирасидаги "Парма"га қарши ўйиндан сўнг, мухлислар ва жамоадошларидан узр сўради.
Биринчи бўлим сўнггида дарвозабон қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни эгаллай олмай, оддий вазиятда тўпни рақибга бериб қўйди ва Марко Пароло бўш дарвозани аниқ нишонга олди.
"Ҳамма ҳам хато қилади. Бироқ бу билан ўзимни оқламоқчимасман. Менинг хатойимни деб, жамоа ғалабадан қуруқ қолди. Шунинг учун ҳам мен мухлислар ва жамоадошларимдан узр сўрайман. "Интер" ғалаба қозона олмагани жуда аламли бўлди", деди дарвозабон.

championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии