"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида
24 июл 11:54
Новости
"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида
"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасида, деб хабар берди "RM Confidencial".
Футболчи Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

"Нерадзурри" футболчини камида 60 миллион еврога баҳоламоқда. Янги ўйинчилар учун анчагина маблағ сарфлаб бўлган "қироллик клуби" учун бу катта сумма.
Айни пайтда ярим ҳимояни кучайтириш "қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсо учун устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Мутахассис жамоани кучайтириш борасида раҳбариятга ўз талабларини қўйган.
Барелла 2019 йилдан буён "Интер"да ўйнаб келмоқда. 28 ёшли хавбек ўтган мавсум барча турнирларда 56 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии