Инсинье умумий гуруҳдан алоҳида шуғулланмоқда
18 авг 2021 17:16
Новости
Инсинье умумий гуруҳдан алоҳида шуғулланмоқда
"Наполи" ярим ҳимоячиси Лоренцо Инсинье умумий гуруҳ футболчиларидан алоҳида ишламоқда.
Бу ҳақда Неаполь клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Бунга сабаб ўнг оёқ тиззасининг енгил яллиғланишидир. Ўйинчининг А Сериянинг дастлабки тур ўйинида майдонга тушиши сўроқ остида.
Европа чемпиони бўлмиш Лоренцо Инсинье "Наполи"да 2009 йилдан бери ўйнайди. Футболчи 2012 йилгача ижарада юрган, аммо кейин неаполликлар таркибига кира олган.
Инсинье клуб таркибида жами 303та ўйинда майдонга тушиб, 84та гол уришга эришди. Ярим ҳимоячининг шартномаси бир мавсумдан сўнг якунига етади ва "Наполи" ҳали уни узайтиришга шошилаётгани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии