Иньеста: "Эҳтимол, бу менинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйиним бўлди"
11 апр 2018 12:02
Новости
Иньеста: "Эҳтимол, бу менинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйиним бўлди"
"Барселона" сардори Андрес Иньеста ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувида "Рома"дан учралган мағлубият (0:3)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Бу мағлубиятни қабул қилиш қийин. Бу ҳақиқатдан йироққа ўхшайди. Бизда яхшигина устунлик бор эди, лекин биз мусобақадан чиқиб кетдик. Чунки, Римда жуда ёмон ўйнадик. Чемпионлар лигаси бундай ҳолатни жазолайди.
Эҳтимол, бу менинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйиним бўлди. Ҳозир бутун жамоа ва ҳаммамиз учун оғир вазият. Бу мусобақани ютишни жуда ҳам истаган эдик, лекин яна бир бор омадсизликка учрадик", - деди Иньеста.
Комментарии