RU

Последние новости

09:33Маркус Рашфордга асосий даъвогарлар маълум  1 08:55Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 08:13«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади  1 07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  0 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  8 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  13 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  10

Инчеондан ёзамиз. 9-кун кундалиги ...Футболдан дам олдим Новости

Инчеондан ёзамиз. 9-кун кундалиги ...Футболдан дам олдим

23 сентябрда дам олдим, аниқроғи футболдан. Теннис ва сув полосига бордим. Финалга чиқса, дзюдога ҳам боришни режалаштирган эдим, аммо...
Спортчиларимиз олдига 60та медал олиш вазифаси қўйилган. Аввалги Осиё ўйинларида 54та медални қўлга киритганмиз. Амалга оширса бўладиган вазифа. Ҳозирча медалларимиз кўп бўлмаса-да, биз совриндор бўлишимиз мумкин бўлган спорт турлари мана энди бошланади. Булар, таэквандо, кураш, бокс, каноэ ва эшкак эшиш, спорт гимнастикаси, оғир атлетика ва барчангиз кутаётган ФУТБОЛ. 



Полочиларимизнинг спорт формалари чиройли дизайнда қилинган

Дзюдо ўзи режалаган медалларни олиб берди. Фақат афсуски, уларнинг ичида олтини бўлмади. Барчамизнинг умидимиз Дилшод Чориевдан эди, аммо финалда имконият бой берилди. Абдулла Тангриевнинг қайтиши чакки чиқмади. Ярим финалга келиб, 2 йилни ўтказиб юборгани ўз таъсирини ўтказди. Унинг асосий мақсади Рио Олимпиадасига тайёргарлик кўриш. Худди шу сабаб билан Ришод Собиров матга чиқмади. Аслида медалларимиз иккитага кўп бўлиши мумкин эди, бироқ бронза учун ютқазиб қўйдик.

Теннисга борганимда, Дўстов мағлубияга учраётган эди. Финал йўлланмасини берадиган ўйиндаги рақибимиз – Қозоғистон. Қўшниларимизда теннис бизчалик ривожланмаган. Улар бу сафар легионерлар хизматидан фойдаланди.  Андрей Голубев (62) ва Михаил Кукушкин (73) Истомин/Дўстов жуфтлигини 2:1 ҳисобда мағлубиятга учратди. Бўлиб ўтган учта баҳсда Истомин ғалаба қозона олди холос. Айни пайтда Денис АТР рейтингида 55-ўринда турибди. Википедия маълуотларига таяниб хабар берадиган бўлсам, Истомин шу кунга қадар 3 000 000 АҚШ долларига тенг даромадли турнирларда қатнашган. Дўстовники деярли 8 маротаба кам. Кукушкин ва Голубевнинг  иккисини қўшганда, Истоминни даромади келиб чиқар экан. Шу боисдан мағлубиятга учрамаслигимиз керак эди.
Теннисдан чиқиб сув полосига бордим. У ерда қизларимиз мазза қилиб, сувда футбол ўйнашаётган эди. Футболга ўхшаб жамоавий суратга туширардим-ку, чўкиб кетишлари мумкин дедим.



Япониялик сув полочисининг гавдаси

Япония терма жамоасининг Осиё сув полосида ўз ўрни бор. Шунинг учун ўйинда шарқликлар фаворит саналарди. Бизда спорнинг бу турига яқин-яқиндан эътибор қаратила бошланди. Ҳомий ҳам яхши. Секинлик билан натижалар яхшиланиб боришига ишониш мумкин. Бу гапларни шунчаки ёзмаяпман, қизларимизнинг ўйинидан келиб чиқиб, японлар осонлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйлаган эдилар, биринчи бўлимда ўйин тенг кечди. Иккинчисида бироз толиқиш бўлди. Япониядаги икки нафар қиз, сумочидек баққуват эди, дарвозани тўсиб қўя қолди. Бизнинг қизлар техникага таянган ҳолатда суздилар.

Инчеонга келиб, бизда спортнинг бошқа турлари ҳам ривожланиб бораётганини сездим.  Футболчиларимиз одатга кўра машғулот ўтказиб қайтишди. Уларга юкланган босим ҳозир ҳар қачонгидан ҳам юқори. Босим ҳақида.. босим ЖЧга чиқиш вазифасидан ҳам юқори. Боиси ҳаммангиз биласиз, гуруҳда битта ўйинни бой берсангиз, иккинчиси орқали тўлдириб кетишингиз ва якунда керакли очколарни қўлга киритиш орақали вазифани бажариш мумкин. Бу ерда бироз бошқачароқ, битта ҳам ўйинда мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ.

Менга спортчиларнинг иноқлиги ёқаяпти. Бошқа жамоаларда бундай муҳитни кўрмайсиз. Ўзбекчилик тарбияси барибир бошқаларга нисбатан устун турар экан. Гарчанд медалларимиз кам бўлса-да, спортчиларимизнинг орига беш кетдим. Мағлубиятдан уялаётганларни кўряпман. Лифтдан пастга тушар эканман, 8-қаватдан учта қизча чиқди. Улар Оксана Чусовитина бошчилигида спорт гимнастикасида иштирок этиш учун келишган эди.

-   Натижа қандай бўлди?
-   Бешинчи бўлдим...



Денис Истомин бошчилигидаги жамоамиз бронза олди

Бечора қизга рахмим келиб кетди. Бу ўринни шунчалик уялиб айтдики, ҳижолатдан бош кўтара олмади. Айнан шундай ватанпарвар спортчиларимиз борлигидан хурсанд бўлдим. Кўнглини кўтариш учун, кейинги мусобақада олтин олишига тилак билдирдим. Чусовитина 20 йилдан ортиқ вақт давомида спорт гимнастикаси билан шуғулланиб медалларни ютишни уддасидан чиқа оляпти, бу қизлар ҳали йиллар давомида устозларининг натижасини такрорлашига ишонгинг келади.

Кечга келиб жамоавий баҳсда дзюдо кун ҳисобидаги иккинчи бронзани тақдим этди. Сал аввалроқ теннисда ярим финалга чиққанлиги учун бронза олган эди.

23 сентябрь. Жанубий Корея, Инчеон
Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика