RU

Последние новости

21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  19 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0

Илёс Зейтуллаев: "Йигитларнинг кўзида ишонч бор эди. Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Йигитларнинг кўзида ишонч бор эди. Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин ҳақида бир нима дейиш қийин. Ҳозир ҳиссиётларга берилганман. Иккинчи таймни бир киши кам бўлиб ўтказдик. Бу ғалаба компакт ўйин ва меҳнат орқали келди. Мен жамоамдан фахрланаман. Бугунги ўйинимиз орқали биз қандай жамоа қураётганимизни намойиш этдик. Футболчилар бугун руҳият намойиш этишди. Биз охиригача курашадиган жамоа эканлигимизни исботладик" - дея фикр билдирди Илёс Зейтуллаев.

- "Бунёдкор" кетма-кет икки учрашувдан буён қийин ғалабага эришмоқда. Бугунги ўйинда эса бир тайм давомида 10 киши бўлиб ҳаракатланди, бироқ якунда барибир ғалаба қозонди. Қийин ўйинлардаги ғалабалар қандай қўлга киритилмоқда?

- Биз ўн киши бўлиб қолганимиздан ҳам имкон қадар ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Йигитлар камчилик бўлганда ҳам тартибли ўйин намойиш этишди. Бундай ғалабаларга фақатгина тартибли ўйин ва меҳнат орқали эришилади. Ҳеч қандай "сирли" масаллиқ йўқ. Бу узоқ давом этадиган жараён. Бу ерда фақатгина футболчилар эмас, бутун персоналнинг ҳиссаси катта. Бу инсонлар саҳна ортида ишлашади. Масалан, ошхонадаги ошпазларимиз. Улар ҳар куни эрта тонгда ишга киришади. Майдон ҳолатини назорат қиладиган инсонлар ва бошқалар. Бугунги ғалаба улар учун.

Танаффусда йигитларга ўйинда ғалаба қозонишимизни айтдим. Мен шундай бўлишини сезгандим. Йигитларнинг кўзида ҳам ишонч бор эди. Футболчилар ғалабага интилишди ва якунда ғалаба қозонишди. Ҳаётда ҳам қийинчиликлар учраб туради. Масалан, бугун биз бир киши кам бўлиб қолдик, лекин шунга қарамай курашишда давом этдик.

- "Бунёдкор"нинг Кубок баҳсларидаги мақсади қандай?

- "Бунёдкор" ўз мақомига мос бўлиши керак. Кубок ва чемпионат баҳсларида ҳам охиригача курашиш. Мен бош мураббий сифатида ўз жамоам имкон қадар узоқроққа боришини истайман. Ўтган мавсумда чорак финалга қадар етиб боргандик.

- "Бухоро" жорий мавсумдаги "Бунёдкор" учун энг қийин рақиб бўлдими?

- "Бухоро" жуда қийин рақиб. Ушбу жамоага қарши энг қийин ўйинимиз бўлди деб ўйламайман. Менинг фикримча, Суперлигада барча учрашувлар қийин кечади. Масалан, "Шўртан"га қарши кечган баҳс ҳам жуда оғир кечди. "Бухоро" биздан яхшироқ ўйнади деб ўйламайман.

- Голни бугун анча ҳиссиётли тарзда нишонладингиз. Айрим мураббийлар ўз жамоаларининг голларига умуман реакция билдиришмайди ва нишонлашмайди. Сиз эса худди футболчилардек хурсанд бўлдингиз...

- Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман. Биз ўтган мавсумда ўз йўлимизни бошладик ва қийин йўлни босиб ўтмоқдамиз. Бундай хурсандчилик онларида футболчилар билан бирга нишонлайман ва хурсанд бўламан.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика