RU

Последние новости

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  1 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Илёс Зейтуллаев: "Мен жойимдан қўрқмайман. Эртага нима бўлишини билмаймиз" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Мен жойимдан қўрқмайман. Эртага нима бўлишини билмаймиз"

"Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни кўрдингиз. Меҳмонда "Пахтакор"га қарши тенг ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимни олиб қараганда ҳам 5-6 та вазиятларимиз бўлди. Футбол шундай спорт турики, унда яратилган имкониятлардан фойдаланишингиз керак. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. Балки мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказгандирмиз. Лекин бу очко олиб келмади",- дейди Зейтуллаев. 

- Жамоага келганингиздан бери қандай ўсиш кузатилди?

- "Бунёдкор"да штабимиз билан ишга киришганимизда охирги ўринда бораётган эдик. Ҳозир бир поғона юқоридамиз. Прогрессга келсак, ҳар бир ўйинда 15 га яқин хавфли вазиятлар яратяпмиз. Лекин фойдалана олмаяпмиз. 

- Вазиятларни голга айлантира олмаслик руҳий ҳолат билан боғлиқми? Дейлик бугуннинг ўзида Исмоналиевда қулай имконият юзага келганди...

- Йигитлар руҳий томондан босим ҳис қилишмоқда. Мен ҳам бу жараённи бошимдан ўтказганман. Маҳорат бор. Усмонали "Локомотив" билан ўйинда гол уриб ғалабага ҳисса қўшганди. Олдимизда катта танаффус. Тикланиб олиб, иккинчи даврага тайёргарлик кўрамиз. Ҳаммаси меҳнат эвазига келади. Мухлисларни хурсанд қилишни жуда истамоқдамиз. Лекин бу нарса ўхшамаяпти. 

- Сербияга кетган Амирбек Саидов ва рус клубларига ўтиши кутилаётган Амир Тўрақулов ҳақида нима дея оласиз?

- Бу саволни раҳбариятга берган маъқул. Амирбек Саидовга омад тилайман. Масалан, бугун ўрнинг билинди. Амир Тўрақуловга қайсидир клублар қизиқаётгани ҳақида эшитдим. Унда футболчига ҳос барча сифатлар бор, иқтидорли ўйинчи. Нафақат Россия чемпионати, Европада ҳам ўйнаб кета олади. 

- Темурхўжа Абдухолиқов жамоа сардори, ўзида катта масъулият ҳис қилади. У ҳеч билан уришмади, шунчаки ҳимоя қилди. Яна гаплашамиз, кейинги сафар бундай нарсаларга эмас, гол уришга энергия сарфлайди деган умиддаман.  

- Бундай асабий ва катта босим ҳолатида жойингизни йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми? Тўғри, жамоа ўйинни ўзгартирган. Лекин...

- Мен жойимдан қўрқмайман. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Мураббий ҳаётида бўладиган нарса. Раҳбарият мендан бўшатишни ва бошқа одам келишини айтса мен фақат "Бунёдкор"нинг мухлиси бўлиб қоламан. Мураббийлар штабимдан миннатдорман. Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам катта ёрдам беришмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика