RU

Последние новости

19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  1 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  0 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  8 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  1 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  6 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0

Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"

"Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Оренбург" (1:4) билан кечган назорат учрашувидан сўнг сайтимиз вакилларига интервью берди.

Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Яхши рақибга қарши тўп тепдик — Россия юқори лигаси вакили. Режа бўйича 45 дақиқадан 2 та тайм ўйнашимиз керак эди, лекин 3 та бўлим ҳаракатландик. Кўп футболчилар амалиёт олди. Йиғинимиз режа бўйича кетяпти, муҳими — йигитлар жароҳат олишгани йўқ. Албатта, бу даврда футболчилар юкламалар олишяпти. Хурсанд бўлаётганим шуки, жамоа борини бериб ҳаракат қиляпти. Хотиржам тайёргарликни олиб боряпмиз, — дейди Илёс Зейтуллаев.

— Об-ҳаво ноқулайликлар туғдиряптими?

— Ўтган йили бу ерда қуёшли об-ҳаво эди. Биз жойлашган ҳудудда ёмғир кўп бўлмади. Режа асосида машғулотларимизни олиб боряпмиз. Майдонлар сифати ажойиб. Худога шукур, ҳаммаси жойида.

— Ўйин бироз асабийроқ кечди...

— Ҳа, асабийлик кузатилди. Футболчилар яқинда чемпионат бошланишини ҳис қилиб туришибди, адреналин юқори. Аммо шогирдларим қаерда ўзини қандай тутишни яхши билади. Улар профессионал. Бу ҳам бир синов бўлди.

Жамоалар таркибни шакллантириб бўлишяпти. "Бунёдкор"га яна кимдир қўшилиши мумкинми?

— Умуман, айни вақтда қўл остимдаги таркибдан мамнунман. Шу боис ҳеч кимни қидираётганимиз йўқ. Лекин қандайдир ёш, иқтидорли ва жамоамизга ёрдам бера оладиган ўйинчи бўлса, қўшиб олишимиз мумкин. Таркибимиз ўзаги маълум ва ёшларимиз ҳам бор.

 Жамоада 5 та марказий ҳимоячи бор. Қайси чизиқлардан кўнглингиз тўлмаяпти?

— Марказий ярим ҳимоя нуқтамизни, ўртача айтганда, ёшроқ ҳолатга келтирдик. Эртами ёки кеч улар ўзларини кўрсатишлари керак эди. Қўрқмай ўйнашлари лозим. Фақат ишониш даркор. Агарда кучлироқ қанот ҳужумчиси ёки ярим ҳимоячи бўлса, кучайиб олишимиз эҳтимолдан йироқ эмас.

 Жаҳон чемпионати бўлганлиги учун ўйинлар ораси қисқа, тақвим зич. Клуб раҳбарияти томонидан қандай вазифалар қўйилди?

— Қизиқарли ва интенсив чемпионат кутмоқдаман. Жамоалар биринчи турга қандай етиб келишни ўйлайди. Тақвимни кўриб чиқдим — ҳар беш кунда ўйнаймиз. Шу боис жисмонан ва руҳан муносиб ҳозирлик кўриш талаб этилади. Мухлисларга стадионларни тўлдириб ўтиришларини, биз эса уларнинг ишончини қозонишга ҳаракат қилишимизни айтмоқчиман. Ҳар бир ўйинда, дейлик, аутсайдер ва етакчилар ўртасида ҳам кураш, томошабоп футбол кечишини истардим. Ўзбекистонда футбол ўсмоқда, табиийки, рақобат ҳам шундай.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика