RU

Последние новости

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  3 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

«Ҳаммага хайрли кеч. Ўйлайманки, ўйин жуда ғайриоддий ва томошабоп бўлди. Балки биринчи бўлим бизнинг устунлигимиз остида ўтгандир, лекин иккинчи бўлимда ОКМК ўз даражасини намойиш этди. Улар бежизга пешқадамлар сафида эмас эканлигини исботлашди. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. ушбу ўйинга ташриф буюрган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман, стадионга тобора кўпроқ инсонлар ташриф буюришмоқда” – деди Илёс Зейтуллаев баҳс якунлангач.


- "Бунёдкор" бу йил жуда тартибли ўйин намойиш этмоқда. Мавсум давомида бор-йўғи иккита ўйинда гол ўтказиб юборди. Жамоа сизнинг қўл остингизда ҳимояланишни ўрганди деб ҳисобласак бўладими?

- Менимча, гол ўтказиб юбормаслик маъносидаги бундай статистика - бу яхши сигнал. Чунки, бу ҳимоячиларнинг ҳам, дарвозабонларнинг ҳам хизматидир, лекин шу билан бирга ҳужумчилар, яъни бизнинг биринчи ҳимоячиларимиз ҳам жуда катта иш қилишади, улар эса ҳужумчиларимиз. Жамоам бугун жипслик ва ихчамлик билан ўйнади ва 95 дақиқа давомида рақиб ҳужумларини бартараф эта олдик. Ҳали тўғрилашимиз керак бўлган нарсалар жуда кўп. Биз узун йўлнинг бошидамиз, холос.


- Ўтган йилги интервьюлардан бирида “Бунёдкор” келаси мавсумда чемпионлик учун курашадими деган саволжавобооб  бермаган эдингиз. Ҳозир эса Суперлиганинг еттита тури ортда қолди. Дастлабки етти учрашувдан сўнг “Бунёдкор”ни чемпионлик “пойга”сида деб ҳисобласак бўладими?

- Сизга ҳам шундай савол берсам майлими? Еттинчи турдан кейин шундай дейиш мумкинми ёки йўқми? Тўғрисини айтинг, мен реалист бўлиш керак деб ўйлайман, лекин аслида бу муҳим эмас. Биз учун энг муҳим ва энг оғир ўйин кейингиси бўлади. “Қўқон-1912”га қарши ўйин энг оғири бўлади.


Бундай ўйинлардан кейин руҳан йиғилиб, майдонга тушиш жуда қийин бўлади. Жамоа кучли бўлса, айнан шундай ғалабадан кейин майдонга тушиб, бошқа жамоага қарши ҳам муносиб ўйнайди. Менимча, чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Биз ўз олдимизга қандайдир чегара қўймаяпмиз, биз  ўз олдимизга ўтган йилги натижаларни яхшилаш, бир хил хатоларни такрорламаслик ва медаллар учун курашадиган жамоаларга катта рақобат яратиш вазифасини қўйдик. Менимча, бу жамоалар - “Насаф”, “Пахтакор”, ОКМК, кейин эса “Сўғдиёна” ва “Насаф”. Уларга муносиб рақобат кўрсатишимиз керак.


- Кубокдаги учрашувга “Бунёдкор” ўринбосарлар таркибини жўнатди. Шу сабабли асосий жамоа бироз дам олиш имкониятига эга бўлди. Ушбу танаффус жамоага қанчалик ёрдам бера олди?

- Ўринбосарлар жамоамизга миннатдорчилик билдираман. Улар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Бундай ёш футболчиларга қараганда, клубнинг келажаги борлигини тушуниб етасан. Шунинг учун, йигитларга ҳам раҳмат. Бугун ОКМКни ютиб кетишимизга иккинчи жамоамиз ҳам сабабчи. Яъни биз аста-секин кичик қадамлар билан чиқамиз ва нимадир қуришга ҳаракат қиламиз. 

Биз бу вазиятдан фойдаландик, ўйнамаган кўплаб ўйинчилар бор эди. Баъзилари дам олишди, чунки бизда жуда кўп ўйинчилар бор эди, улар жароҳат олиб келишди, баъзилари шунчаки жисмоний жиҳатдан бироз ишлашлари керак эди. Ростини айтсам, мен жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларимизга, иккаласи Алессандрога ҳам, Андреасга ҳам ишонаман.

Улар менга айнан мана шундай дастур тайёрлашни маслаҳат беришди. Сўнгги ҳафта давомида жисмоний жиҳатдан яхши иш олиб бордик. Иккинчи бўлимда ОКМК захираси ва кучи ўз сўзини айтди, лекин шунга қарамай биз рақиб ҳужумларига бардош бера олдик.


- “Бунёдкор” жамоаси ҳозирги кунгача тўқнаш келган “Нефтчи” ва ОКМК каби кучли жамоаларга қарши яхши натижалар қайд этиб келмоқда, аммо жамоангиз ўзидан кучсизроқ бўлган ёки “Бунёдкор” даражаси билан тенг бўлган жамоаларга қарши ўйинларда қийналмоқда. Масалан, “Хоразм” ва “Қизилқум”га қарши ўйинларда очколар йўқотилди. “Бунёдкор” ўзидан кучлироқ бўлган жамоаларга қарши ўйнаш қулайроқ деган фикрга қўшиласизми?

- Бу савол бўйича узоқ мулоқот қилиш мумкин. ОКМК ўзи ҳам футбол ўйнайди ва рақибга ҳам имконият беради. Қаердадир бўш зоналар пайдо бўлади ва шундан унумли фойдаланиш мумкин. Шу сабабли ҳам ОКМК мусобақа жадвалида етакчилардан бири. Биз “Қизилқум” ва “Хоразм”га қарши ҳам ёмон ўйнаганимиз йўқ. Тўғри, ўтган учрашувларда очко йўқотгандирмиз, аммо бугун ғалаба қозондик.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
29 апр 07:46:24
Abdusalom Mirzayev
Гап йўқ, соддагина жамоа билан яхши натижа.
   
29 апр 06:28:24
Бахтиёр Ашуров
Илёс ҳозирча асосий этиборни натижага қаратиябди. Аста - секинлик билан жамоа тадовузкорликниям оширади!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика