RU

Последние новости

14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0

Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"

Суперлиганинг 22-тури доирасида ОКМК - "Бунёдкор" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Бундай ўйинлар ғалабалардан кўра кўпроқ дарс беради. Баъзида ишлар яхши кетяпти деб ўйлаётганингда шундай ўйинлар бизни фикрлашга, ўсишга ундайди. Ҳисоб 2:1 пайтида биз ўйнаётгандик, ҳатто бундай оғир майдонда ўйнасак ҳам. Йигитларга осон бўлмади. Биринчи бўлимда нималардир қилишга ҳаракат қилдик. Дарвозабонимизнинг хатосидан кейин биз тўхтаб қолдик. Ҳа, бундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Бунақаси бошқа бўлмаслиги керак. Бугун таркибда кўплаб ёш футболчилар майдонга тушди. ОКМК жамоасида бир ҳафта олдин "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ҳам шундай ҳолат бўлганди. Бу футбол. 

- Сиз келганингиздан кейин "Бунёдкор"да бир мақсад йўлида курашиш, бир ёқадан бош чиқаришда анча ўсишга эришди. Бироқ бугун иккинчи голдан кейин барча "ухлаб қолди". Бу "Бунёдкор" учун ноодатий ҳолат.

- Сиз ҳақсиз. Келганимдан буён бундай ҳолат илк марта содир бўлмоқда. Барчасини тахлил қилиб, йигитлар билан гаплашиб оламиз. Бундай ҳолатга асосий жавобгар менман. Чунки асосий кўрсатмаларни мен етказиб бера олишим керак. Лекин бу каби ҳолатлар яхшиликка ҳизмат қилиши керак. Ҳисоб 2:1 пайтида ҳам биз зич ҳимояланиб, яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Ўтган 95 дақиқалик ўйиндан истаганча дарс олиш мумкин.

- Сўнгги пайтларда дарвозабонлар хатолари борасида ўзингиз ҳам гапиргандингиз. Бугун Абдумавлон Абдужалилов хато қилганидан кейин унинг ўзи алмаштирилишини сўрадими ёки Сиз алмаштирдингизми? Чунки дарвозабонни алмаштириш дарвозабонлардаги ўзига бўлган ишончни тушириб юборади.

- Йўқ, барчаси менга боғлиқ бўлганида уни ўзгартирмаган бўлардим. Абдумавлон яхши дарвозабон, хато эса ҳаммада бўлиб туради. Фақатгина бир хато учун футболчини алмаштирмайман. Абдумавлон жароҳат олди. Шу сабабли алмаштирилди. Бундай оғир майдонда ўйнагандан кейин хатолар сони салмоқли бўлади. Бу ерда яна яхши майдон бўлади. Ёмон жойи йўқ.

- Ўзбекистон Кубоги финалида кимлар ўйнашини тахмин қиляпсиз?

- "Пахтакор" - асосий фаворит. Бир ҳафта олдин ОКМКга қарши ўйнаган "Сўғдиёна" ҳам ажойиб ҳолатда. Менимча "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўз жуфтликларида фаворит ва улар финалга чиқишади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика