RU

Последние новости

14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  0 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  2 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  19 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0

Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Хоразм"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Йигитларда ўтган ўйиндаги ҳиссиётлар қолиб кетгандек. Футболчиларим бугун ҳам ғалаба қозониш учун майдонга тушишди. Бугунги учрашув "Қизилқум"га қарши ўйиндагидек ўтмади. Очиқроқ ўйин бўлди, вазиятларни кўпроқ яратдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Якунда бу ўйинда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Икки марта устун ва тўсин бизни қутқариб қолди шекилли. Руҳиятни туширишимиз керак эмас, бир очко бўлса ҳам қўлга киритдик. Йигитлар катта меҳнат қилишмоқда. Жамоа сифатида ўсишимиз керак. Бу борада ҳулосалар чиқарамиз. Ҳозирги ҳолатимиздан мамнунман. Биз йиғинлар бошлангандан бери мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибмиз. Шу йўлда давом этишимиз керак. Футболчиларимга қилаётган меҳнати учун раҳмат айтаман.

- Бугун "Қизилқум"га қарши баҳсга қараганда очиқроқ ўйин кузатилди. Вазиятларни якунлашда жамоага нимадир етишмаётгандек. Балки бу руҳий ҳолат билан боғлиқдир.

- Йўқ. Биз шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Мавсум бошидаги ўйинларда вазиятлардан голлар ураётгандик. Бугун эса хавфли вазиятларимиз кўп бўлди. Адашмасам 3 марта дарвоза тўсинини пойладик. Шунингдек, ўйин асосан рақиб ярим майдонида ўтди. Ёпилиб олиб, тезкор ҳужумларга таянадиган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Чунки улар доимо ритмни ўлдиришга ҳаракат қилишади. Ҳакамлар қўшимча дақиқаларни ҳисобга олиб туришади. Бироқ гап қўшилаётган вақтда эмас, ўлдирилаётган ритмда. Йигитлар олдинга ҳаракатланиб, ҳужумлар уюштираётган, мухлислар футболчиларни олдинга бошлаётган пайтда рақиб шунчаки 3-4 дақиқани йўқотади. Баъзида бу ҳолат мени ўйга солади. Бироқ буларнинг барчаси футбол.

- Захирадан тушаётган футболчилар Луис Качоррининг ўрнини боса олмаяпти. Ҳужумдаги рақобатни ошириш учун ёзда футболчиларни таркибга қўшиб олиш ният борми?

- Захирадан тушган Оллоберган Каримов голга жуда яқин келди. Сардор Абдунабиев ҳам ўйинга ёмон қўшилмади. 5 дақиқа вақт ичида хавфли ўйин кўрсатди, дарвоза тўсинини нишонга олди. Захирадан майдонга тушганидан кейин ўйинга қўшилиб кетиш жуда қийин. Захирадан ўйинга тушаётган футболчилар қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Бу яхши белги. Баъзи футболчилар бор, захирада қолдирилса, ўйнагиси келмайди, борини бермайди. Бироқ бизнинг футболчиларда бундай ҳолат йўқ. Бугун шунчаки омад келмади. Биз жароҳати бор Бобур ЙЎлдошев, Итсуки Урата каби футболчиларни тезроқ сафга қайтаришимиз керак. Агарда барча футболчилар сафда бўлса, ўз сўзимизни айта оламиз.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика