RU

Последние новости

18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  6 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  31 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  57 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22

Илёс Қурбонов: "Омадсизлик бўлаверганидан сўнг футболчилар хато қилишга қўрқиб ўйнамоқда" Новости

Илёс Қурбонов: "Омадсизлик бўлаверганидан сўнг футболчилар хато қилишга қўрқиб ўйнамоқда"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Илёс Қурбонов фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, биринчи бўлиб гол уриб олдик. Рақиб қандай ўйнашини билардик. Интенсив футбол кўрсатади. Режамиз иккинчи рақам остида, қарши ҳужумга таяниб ўйнаш эди. Биринчи бўлимда қарши ҳужумга чиқиб кетиш учун сифат етишмади. Шунга қарамай ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Танаффусда йигитларга керакли кўрсатмалар берилди. Тўпни кўпроқ назорат қилишни айтдик. Афсуски, буни қила олмадик. Иккинчи бўлимда 11 метрлик зарбадан сўнг йигитлар руҳан синиб қолди. Жамоамизда руҳан қўрқув бор. Хато қилишдан қўрқишмоқда. Ўйинни кўриб таҳлил қиламиз. 

- "Металлург" таркибида маҳоратли, тажрибали футболчилар йиғилган. Лекин натижа, ўйин бунга умуман мос эмас. Оддий мисол футболчилар 1:0 дан сўнг футбол ўйнашни унутишди. Сифат етишмаётгани нима билан боғлиқ?

- Таркибимизда маҳоратли футболчилар йиғилган. Биринчи даврада 1:0, 2:1 юта туриб ютқазган ўйинларимиз кўп бўлмоқда. 10 турнинг 6 тасида дуранг ўйнадик. Охирги дақиқаларда диққат етишмаяпти. Футбол шундай ўйин. Омадсизлик бўлаверганидан кейин руҳан муаммолар юзага келади. Қўрқмасдан футбол ўйнай олишмаяпти. Бунинг эвазига кўп тўп йўқотишмоқда. 

- "Металлург"да жисмоний томонлама муаммо борми? 

- Ишончсизлик, қўрқув оқибатида футболчининг юраги тез уради. Оддий ҳолатда ҳам бу нарса юз беради. Жамоамизда ёши каттароқ футболчилар кўп. "Сурхон"да ёш йигитлар, тезроқ югуради. Ёши катталар ҳисобига тез чарчашмоқда. Лекин олдин ишлаган мураббийимиз жисмоний тайёрлаш бўйича яхши мутахассис эди. Қўрқув бўлганидан кейин одам тез чарчайди, мия ишламайди. 

- Биринчи бўлимда кўп вазиятлар яратилди. Гол урди. Иккинчи бўлимда жамоа буни ҳисобга олиб янада темпни оширган ҳолда рақибни кўмиб қўйиши мумкин эди. "Металлург" очко учун ўйнаб якунда очкосиз қолди...

- Тўғри, 3 очкони қўлдан бой бердик. Гол урганимизздан кейин ҳимоячимиз бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Ўша вазиятда гол урганимизда ўйинни ҳал қилардик. Футболда шундай қонун бор, сен урмасанг, сенга уришади. Иккинчи бўлимда тепароқда ўйнашни айтдим. Улар бир киши кам, қанотлардан ҳужум қилишимиз керак эди. Яна айтаман, оддий ҳолатларда ишонч етишмаяпти. Иккинчи голни ура олмадик. Сифат камлик қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика