"Илтимос Погбадан узоқроқ бўлинг"
21 дек 2018 21:09
Новости
"Илтимос Погбадан узоқроқ бўлинг"
Маълум бўлишича, футболчиларнинг 90 фоизи мураббийга бўлган ишончни йўқотган. Шу боисдан ўйин давомида португалияликнинг айтганларини қилмаган. Уларни Поль Погба йўлдан урган.
Моуриньо машғулотда францияликка: "Мени алдаяпсан. Кўзларимга қараб менинг ортимдан ғийбат қилмаяпман дегандинг. Бироқ пичирлаб фақат мени ёмонлаётганингни биламан. Сен клубни, ўзингдан юқори турадиганларни ҳурмат қилмайсан. Сен жамоанинг ичидаги вируссан", - деб айтган.
Бу гапларни у журналистларнинг олдида овоз чиқариб айтганини ҳисобга олсак, ўша вақтда томонларнинг муносабати бузилиб кетганди.
У вақтларда Погба асосий таркибдан ўйинларга тушаётганди. Бироқ шундан кейин хавбек захирага михланди. Вазиятлар жиддийлашиб кетди. Маълум бўлишича, Моуриньо "Ливерпуль"га қарши ўйин унинг МЮдаги сўнгги баҳси бўлишини билган. МЮдаги ички муҳит бузилиб кетганлиги учун у "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги машғулотида (у МЮда сўнгги марта машғулот ўтказаётганини ҳам билган экан) ўзи ишонадиган футболчиларига: "Илтимос, Погбадан узоқроқ бўлинг", деб айтган.
Аслида ҳар доим мураббий футболчидан устун туриши керак.
"Ливерпуль" билан ўйиндан кейиноқ раҳбарият Моуриньонинг жавобини берган.
Истеъфо эълон қилинган заҳоти Погба твиттерга қандай расм жойлаганини яхши биласиз.
Комментарии