Илк учрашувга 25 кун қолди. Эртага БААга парвоз...
16 дек 2014 19:00
Новости
Илк учрашувга 25 кун қолди. Эртага БААга парвоз...
Эртага Тошкент вақти билан соат 08:25да Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўз бортига олган "ҳаво кемаси", БААга учади. Бу сафарги йиғинда сайтимиз ўқувчилари зерикиб қолмайдилар.
Октябрь ойида бўлиб ўтган йиғин каби "Футбол Экспресс" газетасининг кўмаги билан "CA" ҳам терма жамоамизнинг ҳал қилувчи йиғинида иштирок этади. Албатта, бу хабар кўплаб ўқувчиларни қувонтириши табиий. Кундаликлар, видео ва фотомақола. Футболчиларимиз билан эксклюзив интервьюларни жойидан туриб сизларга тақдим этамиз.
Дубайда бир эмас, учта жамоага қарши жиддий баҳс олиб борилади. Ундан ташқари бугун Алишер Никимбаевнинг менга маълум қилишича, "Ал Шабаб" ва "Ал Айн" клублари ўртасидаги қолдирилган учрашув 22 декабрь куни бўлиб ўтар экан.
Албатта, Азиз Ҳайдаров иштирокидаги БАА чемпионатининг марказий учрашувини томоша қилиш орқали, ундаги воқеаларни Сизларга етказамиз. Агар "Ал Шабаб" мазкур учрашувда ғалаба қозонадиган бўлса, турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олади. Бу ерда "Ал Айн"нинг яна битта захира ўйини қолади. Азизнинг ўйинини кўришдан ташқари, бирйўла "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби асил кучига баҳо берамиз.
Ҳозирча шулар. Бугунга қисқа бўлди, ҳаммаси эртадан бошланади. Демак, кутамиз, ўқиймиз ва терма жамоамизга омад тилаймиз!
Нодирхўжа Юлдашев.

Комментарии