RU

Последние новости

12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  0 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  0 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  6 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  0 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  4 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  8 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1

Илҳом Шомуродовнинг соғлиги қандай? Новости

Илҳом Шомуродовнинг соғлиги қандай?

Хабарингиз бор, кеча "Насаф" жамоаси Гулистоннинг "Гулистон" жамоасини сафарда 0:4 ҳисобида доғда қолдирди.
"Насаф"нинг моҳир ҳужумчиси Илҳом Шомуродов учрашув 58-дақиқасида жароҳати туфайли Азамат Алланиёзовга алмаштирилди.

Кеча Илҳом Шомуродов ўзининг мавсумдаги 8-голини киритди. У учрашув 57-дақиқасида майдон марказида Абдуллаев билан ўзаро комбинация ташкил қилди. Зоҳид чап қанотдан катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ҳужумдаги шеригига оширди. Дарвозабон билан тўп учун курашга чиққан Шомуродов тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди ва жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Албатта бу бу ҳол "Насаф" мухлисларини хавотирга солиши турган гап. Биз бугун Илҳомга қўнғироқ қилиб, унинг соғлиги билан қизиқдик. "Йўқ, жароҳат олганим йўқ. Ҳаммаси жойида. Соппа-соғман. Мана биринчи даврани ҳам яхши якунлаб олдик. Мени ва йигитларнинг кайфиятимиз жуда яхши. Ҳозир Тошкентдаман, энди бироз дам оламиз. 11 июлда Тошкентда йиғиламиз жамоамиз бу ерда тиббий кўрикдан ўтишади. Қаршидаги базамизда 14 июль куни йиғиламиз ва иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз",-дейди Илҳом Шомуродов.

Биз сайтимиз орқали Илҳом Шомуродовга мустаҳкам соғлик тилаймиз, умид қиламизки, у иккинчи даврада ҳам ўзининг голлари билан биз мухлисларни хурсанд қилаверади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика