RU

Последние новости

00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 00:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна" (онлайн ҳисоб)  11 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  7 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  16 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1

Илҳом Шомуродов: “Жароҳатим у қадар жиддий эмас” Новости

Илҳом Шомуродов: “Жароҳатим у қадар жиддий эмас”

Хабарингиз бўлса керак, олий лиганинг 18-турида “Насаф” жамоаси “Локомотив” майдонига сафар уюштирди. Марказий ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида қаршиликлар билан жой алмашди. Мазкур ўйиннинг иккинчи таймида “аждарлар”нинг маҳоратли ҳужумчиси Илҳом Шомуродов оёғидан жароҳат олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.
Эртага эса “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. 25 сентябрь куни эса қаршиликларнинг Тошкентда ўтадиган Кубок финалида “Бунёдкор”га қарши финал ўйин кутиб турибди.

Мазкур бўлажак муҳим ўйинларга қадар Шомуродов ўзини тиклаб оладими ёки “Насаф” бош мураббийи олдида бу борада муаммо келиб чиқадими? Бунга аниқлик киритиш мақсадида ҳужумчининг ўзи билан суҳбатлашдик.

- “Локо” билан ўйиннинг иккинчи бўлим бошларида оёғимнинг тўпиғидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Шу боис учрашув ҳақида аниқ бир нима айтишим қийин – дейди Илҳом Шомуродов.

- Ўша вазиятни қандай тушунтириб бера оласиз?

- Майдоннинг ҳар бир қарич ерида жиддий кураш кечди. Сабаби ўйиннинг аҳамияти ҳар иккала жамоа учун ҳам юқори эди. Жароҳат олган пайтимда эса, “Локомотив”нинг легионер ўйинчиси Оника билан тўп учун курашда, молдавиялик футболчи тўпни олиб қўйиш истагида “подкат” ташлади, шунда мен оёғимни кўтариб, сакрай олмадим. Футболчининг жон жаҳди билан ташлашаниши натижасида оёғимнинг тўпиғи лат еди. Шифокорларимиз шундан сўнг, мураббийларга мени бошқа футболчига алмаштиришларини сўради ва мени шу оннинг ўзидаёқ стадиондан тўғри, шаҳардаги клиник шифохонага олиб борди. У ерда малакали шифокорлар оёғимни лат еган жойини рентган қилди ва шундан сўнг маълум бўлдики, жароҳат у қадар жиддий эмас.

- Лекин шунга қарамай, оёғингизга гипс қўйишгани ҳақида маълумот олдик...

- Тўғри, гарчи оёғим синмаган бўлсада, шифокорлар маълум муддатга гипс қўйишни маъқул топишди. 4 кун ўтиб эса уни олиб ташлашди. Шундан сўнг, оёғимнинг ўша жойини даволаб боряпмиз. Насиб қилса, бугундан енгил машғулотларга қиришаман.

- Илгари ҳам бундай жароҳатларга дуч келганмисиз?

- Йўқ, бу биринчиси эди. Умид қиламанки, сўнггиси бўлиб қолади.

- “Насаф”ни олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. Яъни эртага миллий чемпионат доирасидан ўрин олган, “Пахтакор”га қарши баҳс бор. Қаршидаги ушбу ўйиндан сўнг, жамоангиз 25 сентябрь куни Тошкентда “Бунёдкор” билан Кубок финалида ҳисоб китоб қилади. Бўлажак учрашувларда “Насаф”га ёрдам бера олмаслик эхтимоли бор экан-да?

- Афсуски ўз майдонимизда “Пахтакор”га қарши ўтадиган баҳсда майдонга туша олмайман. Бу ўйинга оз муддат қолди ва унгача тикланиш қийин кечади. Лекин насиб қилса, Кубок финалида ўйнашни ният қиляпман. “Бунёдкор” билан ўйинга қадар машғулотларда ишлаб, ўйнаш учун тайёр холатга қайтаман. Чунки бундай финал ўйинларида иштирок этишни барча футболчи орзу қилади. Шу боис мен ҳам 25 сентябрга қадар спорт формамни тиклаб боришга ҳаракат қиламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика