RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  94 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  19 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди Новости

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди

“Насаф” клуби ҳужумчиси Илҳом Шомуродов 7-турда “Металлург”га қарши майдонга тушди. Шундай қилиб Шомуродов олий лигада ўзининг 150-учрашувини ўтказди.
2004 йил олий лигада дебют қилган ҳужумчи ўша йили “Сурхон” клубида тўп тепганди. Ўзининг олий лигадаги биринчи учрашувини кимсан “Пахтакор”га қарши ўтказган. 11-турдан ўрин олган ўйинда у Александр Милляев ўрнига захирадан майдонга тушганди. Дастлабки мавсумда 20 ёшли Илҳом 10та ўйинда кўриниш берди.

2006-2007 йилларда “Тўпаланг” клуби шарафини ҳимоя қилган Шомуродов айнан шу клуб сафида олий лигадаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган “Трактор”га қарши кечган ўйинда Илҳом Шомуродов ўзининг илк голини урганди. Умуман икки йил давомида “Тўпаланг” сафида 27та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

2008 йилги мавсумни Илҳом Муборакнинг “Машъал” клубида бошлади. Бир мавсум давомида 25та ўйинда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 6та тўп киритди.

2009 йилда эса ҳужумчи Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар ушбу клуб шарафини ҳимоя қилаётган Шомуродов ўтган мавсум иккинчи даврасида “Бунёдкор” клубида ижарада ўйнади. “Қалдирғочлар” сафида олий лигада фақат 5та ўйинда майдонга тушди. “Насаф” таркибида эса шу кунгача 83та ўйин ўтказиб 26та гол уришга муваффақ бўлди.

Илҳом Шомуродовнинг олий лигадаги умуман кўрсаткичи: 150та ўйин, 8267 дақиқа, 34та гол, 9та сариқ карточка, 1та қизил карточка.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика