RU

Последние новости

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Илҳом Шомуродов: "Насаф гуруҳдан чиқишига кўзим етади" Новости

Илҳом Шомуродов: "Насаф гуруҳдан чиқишига кўзим етади"

"Насаф" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Насаф" энг қийин гуруҳдан жой олди десам ҳам бўлади. Гуруҳимизда жуда кучли жамоалар тўпланишди. Энг хавфли рақиб? "Ал Аҳли" билан ўтган йили ўйнагандик ва уларни қандай кучга эга эканлигидан хабардормиз. "Ал Жайиш" ҳам агарда плей-оффдан ўтса, бизни гуруҳда тушади. Бу жамоа билан ҳам аввал ўйнаб кўрганмиз. Қатар клуби ҳам жуда кучли рақиб саналади. "Ал Айн" жамоаси биз учун топишмоқ. бу жамоа билан ўйнамаганмиз. Аммо барчамиз яхши биламизки, амирликлар жуда кучли футболчиларга эга, анча жиддий рақиб саналади. Гуруҳимиздаги энг хавфли рақиб номини айта олмайман. Шуниси аниқки, гуруҳимизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ўтган йили бизга омад етишмаганди. Тўплар нисбатига кўра гуруҳда қолиб кетгандик. Бу йилги мавсумда вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Фикримча, жамоамиз гуруҳдан чиқа олади. Бунги кўзим етади. Кейинги ҳафтадан бошлаб янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика