RU

Последние новости

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  35 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  14 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Илҳом Шарипов: "Ёшларга кўпроқ имконият берамиз" Новости

Илҳом Шарипов: "Ёшларга кўпроқ имконият берамиз"

«Динамо» - «Косонсой» (4:1) учрашувидан кейин Самарқанд клуби бош менежери Илҳом Шарипов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Шогирдларим ўйинга яхши тайёргарлик билан тушишди ва рақибдан кучли эканлигини кўрсатиб ғалаба қозонишди. Томошабоп ўйинлар мухлисларимизга ҳам ёқди. Очиғини айтсам, бугун жамоамиз рақибдан бир бош баланд эканлигини майдонда кўрсатиб, буни таблодаги ҳисобда ҳам акс эттирди.

- «Динамо» мавсумдаги энг йирик ҳисобли ғалабасига эришди. Шунга қарамай, негадир жамоа ўйинидан қониқмагандек таассурот уйғотдингиз?

- Биласизми, бунга сабаб ҳар бир мураббий ўйланган комбинациялар, хавфли ҳужум чиройли якунга эга бўлиб, гол билан тугашини истайди. Бунга жуда кўп хавфли вазиятлар яратдик, аммо самарадорлик жуда яхши бўлмади. Ўйин давомида мураббий кўрсатмалар бериб туриб, вазиятлардан норози бўлиши нормал ҳолат.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида...?

- Барчаси ишончимизни оқлашди. Алишер Холиқов майдонга тушиб гол урди, Амиржон Сафаров ҳам захирадан тушибоқ, ҳисобни ўзгартирди. Комил Шарофутдинов, Аъламхон Ҳакимхонов, Лазиз Нуриддиновлар ҳам бугун жамоавий ўйин эвазига ғалабамизга ҳисса қўшишди.

- Кейинги турда «Оқтепа» жамоаси билан ўйин ўтказилмаслиги боис, жамоанинг режалари ҳам ўзгаргандир?

- Йигитларга уч кунлик дам берамиз. 13 июнь куни соат 18:00да эса Самарқанд вилоят терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Бу йил Олий Лигага чиқишни мақсад қилганмиз, шу боис ҳозирдан ёш футболчиларни таркибга жалб этиш борасида бош қотиришимиз керак. Вилоят терма жамоага қарши баҳсда ҳам иқтидорли маҳаллий ўсмир ва ёш футболчиларни кўз остимизга олиб, таркибимизга жалб этамиз. Имконқадар бу ёшларга кўпроқ имконият берамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика